https://sputniknews.uz/20230604/boku-jch-ozbekiston-terma-jamoasi-35674379.html
Бокуда Ўзбекистон таекводочилари ўз рекордини такрорлади
Бокуда Ўзбекистон таекводочилари ўз рекордини такрорлади
Sputnik Ўзбекистон
Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.
2023-06-04T19:08+0500
2023-06-04T19:08+0500
2023-06-05T14:25+0500
спорт
ўзбекистон
озарбайжон
таэквондо
жаҳон чемпионати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/04/35674525_0:0:961:540_1920x0_80_0_0_3ad17690e512a3605758ddc453df291f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати якунига етмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчиликларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича рекордини такрорлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида кетма-кет 2 бор жаҳон чемпионатининг финалига етиб борган Светлана Осипова бу гал кумуш медаль билан чекланди. Шунингдек, Феруза Содиқова -62 кг вазн тоифасида қаторасига иккинчи бор бронза медали билан тақдирланди.Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов илк бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди. Рашитов -68 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.Катталар ўртасидаги дунё биринчилигида дебют қилган Омонжон Отажонов -54 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.Кумуш медаль:Бронза медаль:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/04/35674525_49:0:876:620_1920x0_80_0_0_62d6982fa0da02ec100f6569370afbd0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
боку жч ўзбекистон терма жамоаси
боку жч ўзбекистон терма жамоаси
Бокуда Ўзбекистон таекводочилари ўз рекордини такрорлади
19:08 04.06.2023 (янгиланди: 14:25 05.06.2023) Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати якунига етмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчиликларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича рекордини такрорлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.
Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида кетма-кет 2 бор жаҳон чемпионатининг финалига етиб борган Светлана Осипова бу гал кумуш медаль билан чекланди. Шунингдек, Феруза Содиқова -62 кг вазн тоифасида қаторасига иккинчи бор бронза медали билан тақдирланди.
Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов илк бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди. Рашитов -68 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.Катталар ўртасидаги дунё биринчилигида дебют қилган Омонжон Отажонов -54 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
+73 кг: Светлана Осипова.
-54 кг: Омонжон Отажонов;