https://sputniknews.uz/20230603/ukraina-tinchlik-ornatish-yagona-sharti-35645501.html
Украинада тинчлик ўрнатишнинг ягона шарти маълум қилинди
Украинада тинчлик ўрнатишнинг ягона шарти маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Қримда Зеленскийнинг “тинчлик формуласи” сиёсий ўлим билан баробар экани айтилди.
2023-06-03T20:02+0500
2023-06-03T20:02+0500
2023-06-03T20:02+0500
дунёда
қрим
украина
владимир зеленский
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/17/26456225_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_916d73411770ba6800bd25487d269305.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Украинада тинчлик ўрнатилиши Ғарб Россия билан музокара қилиш зарурлигини тушунсагина мумкин бўлади. Бу ҳақда Қрим парламенти раҳбари Владимир Константинов РИА Новостига маълум қилди.Аввалроқ Владимир Зеленский Украинадаги можарони ҳал қилиш учун асос фақат Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва мамлакатнинг ҳарбий ҳаракатлардан кўрган йўқотишларини Россия активлари ҳисобидан қоплашнинг халқаро механизмини яратишни ўз ичига олган Украинанинг “тинчлик формуласи” бўлиши мумкинлигини айтган.Унинг сўзларига кўра, Зеленский учун тинчликнинг ҳар қандай бошқа, ҳақиқий формуласини тан олиш сиёсий ўлим билан баробар.Унинг фикрича, сиёсий воқелик ўзгарди ва келажак дунё учун шарт-шароит Зеленскийсиз шаклланади.
қрим
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/17/26456225_303:0:2124:1366_1920x0_80_0_0_2ab7dfbe8124362f1a088f79f7ca4d8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қрим украина владимир зеленский тинчлик формуласи
қрим украина владимир зеленский тинчлик формуласи
Украинада тинчлик ўрнатишнинг ягона шарти маълум қилинди
Қримда Зеленскийнинг “тинчлик формуласи” сиёсий ўлим билан баробар экани айтилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Украинада тинчлик ўрнатилиши Ғарб Россия билан музокара қилиш зарурлигини тушунсагина мумкин бўлади. Бу ҳақда Қрим парламенти раҳбари Владимир Константинов
РИА Новостига маълум қилди.
Аввалроқ Владимир Зеленский Украинадаги можарони ҳал қилиш учун асос фақат Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва мамлакатнинг ҳарбий ҳаракатлардан кўрган йўқотишларини Россия активлари ҳисобидан қоплашнинг халқаро механизмини яратишни ўз ичига олган Украинанинг “тинчлик формуласи” бўлиши мумкинлигини айтган.
“Ғарб Россия билан музокаралар олиб бориш зарурлигини тушунсагина тинчлик бўлиши мумкин, бироқ улар ҳозирча бундай хулосага келмаган. Зеленскийга келсак, бу вақтинчалик шахс, унинг сиёсий кунлари, менимча, саноқли. Ва унга ҳеч қандай формулалар ёрдам бермайди ”, деди Константинов.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский учун тинчликнинг ҳар қандай бошқа, ҳақиқий формуласини тан олиш сиёсий ўлим билан баробар.
“Шунинг учун, у бошқа ҳеч нарса дея олмайди. У аллақачон қанча украиналикни ўлдирган, иқтисодиётни қандай вайрон қилган, мамлакатни вайрон қилган - буларнинг барчаси учун у халқ олдида жавоб бериши ва Минск келишувларига нима учун амал қилмаганини тушунтириши керак. Ва бу лаҳзани кечиктириш учун у тинчлик учун энг реал бўлмаган, амалга ошириб бўлмайдиган формулаларни ўйлаб топади", деб таъкидлади Константинов.
Унинг фикрича, сиёсий воқелик ўзгарди ва келажак дунё учун шарт-шароит Зеленскийсиз шаклланади.