Пекин Вашингтоннинг "қўнғироқларига жавоб бермаяпти" — Пентагон

© AP Photo / Andy WongФлаги США и Китая
Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Хитой билан қурол назорати бўйича эришилган ютуқлар ҳақида ҳисобот беришга тайёр эмаслиги маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Пекин қуролларни назорат қилишга оид қўшма келишувни ишлаб чиқиш бўйича Вашингтоннинг "қўнғироқларига жавоб бермаяпти". Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Сингапурдаги "Шангри-Ла диалоги" Минтақавий хавфсизлик форумидаги муҳокамалар доирасида АҚШ Хитой билан қурол назорати бўйича эришилган ютуқлар ҳақида ҳисобот беришга тайёр эмаслиги маълум қилинди.

“Биз бу масалага ўта жиддий қараймиз (қурол назорати бўйича – таҳр). Қурол назорати масаласида ХХР билан аниқ алоқаларга келсак, бу мавзуни муҳокама қилиш зарур. (Хитой) телефонимизга жавоб бериши биланоқ, биз буни қиламиз”, дея киноя билан жавоб берди Остин.

Аввалроқ ОАВ Пекин Вашингтоннинг АҚШ мудофаа вазирлари Ллойд Остин ва Хитой вакили Ли Шанфу учрашувини 2018 йилдан бери АҚШ санкциялари остида қолган Сингапурдаги форум майдонида ўтказиш таклифини рад этгани ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0