Энди Ўзбекистондаги айрим маҳаллаларга эко ҳудуд мақоми берилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2023
Oбуна бўлиш
2024 йил 1 мартдан айрим ҳудудларга “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–171-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 мартдан экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади.
Қарор билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилмасида Ситуацион марказ ташкил этилди.
2023 йил 1 июлгача “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларига тегишли қаттиқ маиший чиқинди полигонлари Вазирлик тасарруфига ўтказилади.
2025 йил 1 январгача тиббиёт муассасалари, ветеринария ва фармацевтика соҳаси ташкилотларининг чиқиндилари бўйича қуйидаги тартиб босқичма-босқич жорий этилади:
чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш соҳа ташкилотлари томонидан;
ушбу чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш санитар тозалаш корхоналари томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади.
2023 йил 1 июлдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун судга даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.
2024 йил 1 январдан Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарда экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этилади.
Вазирлик давлат органлари ва ташкилотларида қоғоздан фойдаланишни кескин камайтириш, айрим йўналишларда фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш орқали қоғоздан тўлиқ воз кечиш бўйича назорат ўрнатишга масъул этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳудудларнинг экологик паспорти ва рейтинги жорий қилиниши маълум қилинган эди. Унга кўра, 2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида eco-indicator.uz рейтинги шакллантирилади.
Янгиликлар лентаси
0