https://sputniknews.uz/20230602/wizz-air-abu-dabi-buxoro-aviaqatnov-35603889.html
БАА авиакомпанияси Ўзбекистоннинг яна бир шаҳрига авиақатновларни йўлга қўймоқчи
БАА авиакомпанияси Ўзбекистоннинг яна бир шаҳрига авиақатновларни йўлга қўймоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Абу-Дабидан Бухорога тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
2023-06-02T08:57+0500
2023-06-02T08:57+0500
2023-06-02T11:35+0500
жамият
баа
ўзбекистон
авиапарвозлар
бухоро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0a/26075182_0:185:3071:1912_1920x0_80_0_0_1805dfc956e4fe0e60fd56c8728af47a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) "Wizz Air" лоукостер авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Бухоро вилояти Маданият ва туризм бошқармаси хабар берди.Бухоро вилояти Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи БААдаги "WizzAir" лоукостер авиакомпанияси мутасаддилари билан музокаралар ўтказди.Ҳозирда авиакомпания Тошкент ва Самарқандга Абу-Дабидан тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйган. Музокаралар давомида келгусида ушбу рейсларни Бухородан ҳам амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.Ушбу таклиф БАА лоукостери раҳбарияти аъзоси Крислен Кери томонидан қўллаб-қувватланди.Шунингдек, учрашув давомида Бухоро халқаро аэропорти ва Бухоро вилоятининг туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилди.Қайд этилишича, бу Бухорога БААдан келадиган сайёҳлар сонининг сезиларли даражада ошиш имконини яратади.
баа
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0a/26075182_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_ef92e34de0a1627f1fdca6db9a4517e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
баа ўзбекистон авиапарвоз абу-даби бухоро wizz air
баа ўзбекистон авиапарвоз абу-даби бухоро wizz air
БАА авиакомпанияси Ўзбекистоннинг яна бир шаҳрига авиақатновларни йўлга қўймоқчи
08:57 02.06.2023 (янгиланди: 11:35 02.06.2023) Абу-Дабидан Бухорога тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) "Wizz Air" лоукостер авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Бухоро вилояти
Маданият ва туризм бошқармаси хабар берди.
Бухоро вилояти Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи БААдаги "WizzAir" лоукостер авиакомпанияси мутасаддилари билан музокаралар ўтказди.
Ҳозирда авиакомпания Тошкент ва Самарқандга Абу-Дабидан тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйган. Музокаралар давомида келгусида ушбу рейсларни Бухородан ҳам амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ушбу таклиф БАА лоукостери раҳбарияти аъзоси Крислен Кери томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, учрашув давомида Бухоро халқаро аэропорти ва Бухоро вилоятининг туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилди.
“Келгусида мазкур авиакомпания билан ҳафтасига Абу Даби-Бухоро-Абу Даби рейсларини амалга ошириш бўйича Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро халқаро аэропорти билан барча чораларни кўришга қарор қилинди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу Бухорога БААдан келадиган сайёҳлар сонининг сезиларли даражада ошиш имконини яратади.