https://sputniknews.uz/20230602/uyali-aloqa-operatorlari-tele--va-radiokanallar-davlat-boji-35611114.html
Уяли алоқа операторлари ва теле- ва радиоканаллар учун давлат божи камайтирилади
Уяли алоқа операторлари ва теле- ва радиоканаллар учун давлат божи камайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Қонун билан уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) фаолиятини кенгайтириш мақсадида улар томонидан радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиши натижасида ундириладиган давлат божи миқдорлари камайтирилмоқда.
2023-06-02T11:44+0500
2023-06-02T11:44+0500
2023-06-02T12:15+0500
иқтисод
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
божхона божи
телефон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/119/86/1198611_0:139:3149:1910_1920x0_80_0_0_1a0121c9886fa104228c94c792bc0867.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.Қонун билан уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) фаолиятини кенгайтириш мақсадида улар томонидан радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиши натижасида ундириладиган давлат божи миқдорлари камайтирилмоқда.Шу билан бирга, агар уяли алоқа виртуал оператори томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йилида кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошган тақдирда, ушбу уяли алоқа виртуал оператори даромадининг 1 фоизи миқдорида қўшимча давлат божи тўланиши белгиланмоқда.Сенаторларнинг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши натижасида уяли алоқа виртуал операторлари фаолиятини кенгайтиришга ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун адолатли рақобат муҳити яратишга эришилади.Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг сўзларига кўрақонунни ҳам соҳадаги тадбиркорликни янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ечишга қаратилган навбатдаги қадам деб кўриш мумкин.Жумладан, ўзини мустақил алоқа тармоғига эга бўлмаган уяли алоқа виртуал операторларга (провайдер) лицензия берганлик учун давлат божи миқдорини юқорилиги мазкур соҳада тадбиркорлик фаолияти бозор қоидалари асосида ривожланишини чеклаб қўймоқда.Давлат божини сезиларли камайтирилиши соҳадаги тадбиркорлар ихтиёрида қўшимча маблағлар қолиши билан бирга, тақдим этилаётган имтиёзлар виртуал мобил алоқа бозорининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга ва мамлакатимизда янгидан янги хорижий инвестициялар киритиш орқали телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш учун имкон беради.Мазкур рағбатлантириш чоралари орқали тадбиркорлик субъектларига енгиллик берилиб, хусусий телерадиоканаллар ташкил этилишига ва теледастурларни сифатли контентлар билан тўлдиришга эришилади.Таҳлилларга кўра, ҳудудлардаги хусусий телеканал ва радиоканаллар ўз телерадиодастурларини эфирга узатиш ҳамда моддий-техник базаларини замонавий ускуналар билан жиҳозлашда айрим молиявий қийинчиликларга дуч келмоқдалар.Бунда теле- ва радиоканалларнинг молиявий имкониятларини яхшилашга, яъни 4,1 млрд сўмга яқин пул маблағларини хусусий телерадиоэшиттириш субъектлари фаолиятини ривожлантиришга эришилади.Қонун билан давлат божини ундиришда яна бир қўшимча имтиёз берилиб, унга кўра, йиллик ундириладиган давлат божининг миқдори тенг равишда йилнинг ҳар чорагида бўлинган ҳолда тўлаш механизми яратилмоқда.Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикада ўз телекоммуникация тармоғига эга 5 та мобиль алоқа базавий оператори хизмат кўрсатиб келмоқда. Радиочастота ресурсига эга бўлмаган 1 та виртуал мобиль алоқа оператори мавжуд.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/119/86/1198611_208:0:2939:2048_1920x0_80_0_0_d181a889b6d8320b623b9eac3cc27d89.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
уяли алоқа операторлари теле радиоканаллар давлат божи қонун
уяли алоқа операторлари теле радиоканаллар давлат божи қонун
Уяли алоқа операторлари ва теле- ва радиоканаллар учун давлат божи камайтирилади
11:44 02.06.2023 (янгиланди: 12:15 02.06.2023) Уяли алоқа виртуал операторлари ҳамда теле- ва радиоканалларга давлат божини тўлашда имтиёзлар берилади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати
хабар берди. Қонун билан уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) фаолиятини кенгайтириш мақсадида улар томонидан радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиши натижасида ундириладиган давлат божи миқдорлари камайтирилмоқда.
Ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 000 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгилаб қўйилмоқда.
Шу билан бирга, агар уяли алоқа виртуал оператори томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йилида кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошган тақдирда, ушбу уяли алоқа виртуал оператори даромадининг 1 фоизи миқдорида қўшимча давлат божи тўланиши белгиланмоқда.
Сенаторларнинг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши натижасида уяли алоқа виртуал операторлари фаолиятини кенгайтиришга ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун адолатли рақобат муҳити яратишга эришилади.
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг сўзларига кўрақонунни ҳам соҳадаги тадбиркорликни янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ечишга қаратилган навбатдаги қадам деб кўриш мумкин.
Жумладан, ўзини мустақил алоқа тармоғига эга бўлмаган уяли алоқа виртуал операторларга (провайдер) лицензия берганлик учун давлат божи миқдорини юқорилиги мазкур соҳада тадбиркорлик фаолияти бозор қоидалари асосида ривожланишини чеклаб қўймоқда.
Давлат божини сезиларли камайтирилиши соҳадаги тадбиркорлар ихтиёрида қўшимча маблағлар қолиши билан бирга, тақдим этилаётган имтиёзлар виртуал мобил алоқа бозорининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга ва мамлакатимизда янгидан янги хорижий инвестициялар киритиш орқали телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш учун имкон беради.
Мазкур рағбатлантириш чоралари орқали тадбиркорлик субъектларига енгиллик берилиб, хусусий телерадиоканаллар ташкил этилишига ва теледастурларни сифатли контентлар билан тўлдиришга эришилади.
Таҳлилларга кўра, ҳудудлардаги хусусий телеканал ва радиоканаллар ўз телерадиодастурларини эфирга узатиш ҳамда моддий-техник базаларини замонавий ускуналар билан жиҳозлашда айрим молиявий қийинчиликларга дуч келмоқдалар.
Шу боис қонун билан телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштирганлик, қурганлик, улардан фойдаланганлик ва уларнинг хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари 50 фоизга камайтирилмоқда.
Бунда теле- ва радиоканалларнинг молиявий имкониятларини яхшилашга, яъни 4,1 млрд сўмга яқин пул маблағларини хусусий телерадиоэшиттириш субъектлари фаолиятини ривожлантиришга эришилади.
Қонун билан давлат божини ундиришда яна бир қўшимча имтиёз берилиб, унга кўра, йиллик ундириладиган давлат божининг миқдори тенг равишда йилнинг ҳар чорагида бўлинган ҳолда тўлаш механизми яратилмоқда.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикада ўз телекоммуникация тармоғига эга 5 та мобиль алоқа базавий оператори хизмат кўрсатиб келмоқда. Радиочастота ресурсига эга бўлмаган 1 та виртуал мобиль алоқа оператори мавжуд.