https://sputniknews.uz/20230602/talabalar-kontrakt-tolash-muddati-35625765.html
Айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди
Айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати 10 июнгача узайтирилди. Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:
2023-06-02T16:22+0500
2023-06-02T16:22+0500
2023-06-02T17:05+0500
жамият
талабалар
контракт
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33363844_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f58bbc652e95bc4b9d7135974da51d34.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати 10 июнгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.Маълум қилинишича, Давлат комиссияси тегишли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМ ректорлари мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:Шунингдек, коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10 июнга қадар узайтирилди (2023 йил 15 мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).Маълумот учун, юқори босқич (2- ва ундан юқори курс) талабалари учун контракт тўлаш муддатини узайтириш ОТМ ректор (директор)ларининг ваколатига берилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33363844_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9ae250cf5da916b7c2c4befa9841f7ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
талабалар контракт тўлаш муддати ўзбекистон
талабалар контракт тўлаш муддати ўзбекистон
Айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди
16:22 02.06.2023 (янгиланди: 17:05 02.06.2023) 10 июнгача узайтирилган муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган айрим талабаларга тааллуқли.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати 10 июнгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабар қилди.
Маълум қилинишича, Давлат комиссияси тегишли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМ ректорлари мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:
тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);
ўқиши қайта тикланган талабалар учун.
Шунингдек, коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10 июнга қадар узайтирилди (2023 йил 15 мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).
Маълумот учун, юқори босқич (2- ва ундан юқори курс) талабалари учун контракт тўлаш муддатини узайтириш ОТМ ректор (директор)ларининг ваколатига берилган.