Табиат ресурслари вазирлиги қайта номланди

© SputnikПодпись документа, архивное фото
Подпись документа, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2023
Oбуна бўлиш
Табиат ресурслари вазирлиги ўтган йил охиридаги маъмурий ислоҳотлари доирасида ташкил этилган эди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланади. 31 май куни буни назарда тутувчи президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
"Бундан мақсад Ўзбекистон президентининг 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, рақамли технологиялар асосида замонавий экологик мониторинг механизмини яратиш, экологик маданиятни янада ошириш, биохилмахилликни асраш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш, шунингдек, дарахт, буталарни экиш ва яшил ҳудудларни ташкил қилиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг янги тартибларини жорий қилиш орқали экологик вазиятни тубдан яхшилашдир", - дейилади вазирлик хабарида.
Вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.
Шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилди.
Ўтган йил охиридаги маъмурий ислоҳотлар доирасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Гидрометрология хизмати ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0