Қозоғистон Ўзбекистонга газ транзитидан манфаатдор — Саткалиев
Қозоғистон Ўзбекистонга газ транзитидан манфаатдор — Саткалиев
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб беришдан ҳам даромад олади, ҳам бу ҳудудда энергетика таъминоти яхшилайди. 02.06.2023, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қозоғистон келгуси йилнинг куз-қиши мавсумига қадар Россиядан Ўзбекистонга газ транзити учун инфратузилмани тақдим этишга тайёр, деди қўшни республика энергетика вазири Алмасадам Саткалиев. Бу ҳақида Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда. Ҳозир Россия ва Ўзбекистон ўртасида газ ҳажми ва нархи бўйича музокаралар давом этмоқда, деди бошқарма бошлиғи.
Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб беришдан ҳам даромад олади, ҳам бу ҳудудда энергетика таъминоти яхшилайди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қозоғистон келгуси йилнинг куз-қиши мавсумига қадар Россиядан Ўзбекистонга газ транзити учун инфратузилмани тақдим этишга тайёр, деди қўшни республика энергетика вазири Алмасадам Саткалиев. Бу ҳақида Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.
“Қозоғистон ушбу транзитдан ва транзитдан маблағ олиш, умуман, Марказий Осиё минтақасида энергия таъминоти ишончлилигини ошириш нуқтаи назаридан манфаатдор”, — деди Қозоғистон энергетика вазири Саткалиев.
Ҳозир Россия ва Ўзбекистон ўртасида газ ҳажми ва нархи бўйича музокаралар давом этмоқда, деди бошқарма бошлиғи.
Уч томонлама "газ иттифоқи" лойиҳаси
2022 йилнинг ноябрь ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга Россия газини ушбу давлатлар орқали ташишни назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Энергетика вазири бошқа давлатлардан газ сотиб олиш ҳеч қандай иттифоқ тузмасдан, “олди-сотди” шартномаси орқали амалга оширилишини маълум қилган эди.
2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди. Унга мувофиқ томонлар ўртасида тузилган ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ўрганади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича ушбу шартнома Ўзбекистонга газ етказиб бериш бўйича энг тезкор ва кам харажатли усул ҳисобланади, чунки уни амалга ошириш учун собиқ СССР даврида қурилган ва айни дамда фойдаланилмаётган “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури трубаларидан биридан реверс усулида фойдаланиш назарда тутади.