https://sputniknews.uz/20230602/ozbekiston-eko-taksi-buxoro-35620292.html
Ўзбекистонда илк марта эко-таксилар хизмати йўлга қўйилади
Ўзбекистонда илк марта эко-таксилар хизмати йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Бухорога йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи 30 та электромобиль олиб келинди. Яқин орада уларнинг сони яна оширилади.
2023-06-02T14:47+0500
2023-06-02T14:47+0500
2023-06-02T14:47+0500
жамият
ўзбекистон
бухоро
такси
электромобиль
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35621461_55:4:1189:642_1920x0_80_0_0_c5e0dd5288680a2639ce77f07c116d6f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда илк марта электромобиллар йўналишсиз такси хизматини кўрсатади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.Қайд этилишича, “White House Bukhara” МЧЖ корхонаси Бухорога 30 та электромобиль олиб келган.Эко-таксилар тўла қувват билан 500 км дан ортиқ масофани босиб ўтади. Яқин орада ташувчи паркига яна 20 та электромобиль келиб қўшилади.Маълумот учун, президентнинг ПҚ-443-сон қарорига мувофиқ, электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шу йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан 2 544 дона электромобил импорт қилган. Уларнинг нархи 81,3 млн долларга тенг. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815 тага ошган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35621461_192:147:1133:853_1920x0_80_0_0_9179764b2582342792170dffda86c720.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бухоро эко-такси йўналишсиз такси хизмати электромобиль
ўзбекистон бухоро эко-такси йўналишсиз такси хизмати электромобиль
Ўзбекистонда илк марта эко-таксилар хизмати йўлга қўйилади
Бухорога йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи 30 та электромобиль олиб келинди. Яқин орада уларнинг сони яна оширилади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда илк марта электромобиллар йўналишсиз такси хизматини кўрсатади, дея хабар берди
Транспорт вазирлиги. Қайд этилишича, “White House Bukhara” МЧЖ корхонаси Бухорога 30 та электромобиль олиб келган.
Эко-таксилар тўла қувват билан 500 км дан ортиқ масофани босиб ўтади. Яқин орада ташувчи паркига яна 20 та электромобиль келиб қўшилади.
Маълумот учун, президентнинг ПҚ-443-сон қарорига мувофиқ, электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шу йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан 2 544 дона электромобил импорт қилган. Уларнинг нархи 81,3 млн долларга тенг. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815
тага ошган.