https://sputniknews.uz/20230602/mirziyoev-cholponot-jonab-ketdi-35607584.html
Мирзиёев Чўлпонотага жўнаб кетди
Мирзиёев Чўлпонотага жўнаб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Бугун давлат раҳбари Чўлпонота шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" иккинчи саммитида иштирок этади.
2023-06-02T10:51+0500
2023-06-02T10:51+0500
2023-06-02T11:14+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/02/34536877_0:86:1280:806_1920x0_80_0_0_97b41615dacb07372d54041f4c63361a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Бугун давлат раҳбари Чўлпонота шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" иккинчи саммитида иштирок этади. Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.Кун тартибидан Марказий Осиё мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган."GSP+" тизимидан фойдаланган ҳолда ўзаро савдони кўпайтириш, инвестиция ва инновация лойиҳалари учун қулай шароит яратиш ва уларни илгари суришга кўмаклашиш, “яшил” энергетикани жорий этиш, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги салоҳиятини рўёбга чиқариш, рақамли ўзаро боғлиқлик, экология, туризм, маданият ва бошқа йўналишлардаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари диққат марказида бўлади.Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Маълумот учун, бундай форматдаги биринчи минтақавий учрашув 2022 йил 27 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/02/34536877_135:71:1138:823_1920x0_80_0_0_f405214c4391659f70eb105e1aaf187c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қирғизистон шавкат мирзиёев марказий осиё - европа иттифоқи иккинчи саммити
ўзбекистон қирғизистон шавкат мирзиёев марказий осиё - европа иттифоқи иккинчи саммити
Мирзиёев Чўлпонотага жўнаб кетди
10:51 02.06.2023 (янгиланди: 11:14 02.06.2023) Бугун давлат раҳбари Чўлпонота шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" иккинчи саммитида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Бугун давлат раҳбари Чўлпонота шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" иккинчи саммитида иштирок этади. Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Кун тартибидан Марказий Осиё мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.
"GSP+" тизимидан фойдаланган ҳолда ўзаро савдони кўпайтириш, инвестиция ва инновация лойиҳалари учун қулай шароит яратиш ва уларни илгари суришга кўмаклашиш, “яшил” энергетикани жорий этиш, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги салоҳиятини рўёбга чиқариш, рақамли ўзаро боғлиқлик, экология, туризм, маданият ва бошқа йўналишлардаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари диққат марказида бўлади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, бундай форматдаги биринчи минтақавий учрашув 2022 йил 27 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.