Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Захар Прилепин унга ҳужум қилганлардан қандай қасос олишини айтди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишЗахар Прилепин - ёзувчи
Захар Прилепин - ёзувчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2023
Oбуна бўлиш
Номаълум шахслар 6 май куни Захар Прилепиннинг машинасини портлатиб юборди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди, ёзувчи оғир яраланди.
Россия гвардияси офицери Захар Прилепин Sputnik Ближнее Зарубежье саволларига жавоб берди.
Сиз билан Владлен Татарскийга қарши террорчилик ҳаракати содир этганларга нисбатан нималар ҳис қилмоқдасиз? Сизнингча, улар ва уларнинг буюртмачилари қандай жазога лойиқ?
— Мени қасос турлари қизиқтирмайди. Мен Россиянинг Киев шаҳрида, Крешатикда омон қолган аскар биродарларим билан бирга ўтириб, Крешатикга етиб кела олмаганлар хотирасини ёд этмоқчиман. Жазо ҳақида айтишим мумкин бўлган бор гап шу.
Дунё ақлдан озганлар ва манфаатпарастлар билан тўла эканлиги, “сиёсий украинчилик” – насронийликка қарши лойиҳа эканлиги ва қурбонликни талаб қилиши бошиданоқ маълум эди.
Дунё ёвузликдан ташкил топган – биз буни биламизми? Биламиз. Масиҳ авлоди сулҳ тузиш эмас, балки ғалаба қозониши шарт. Шу нуқтаи назардан, аллақачон дўзахда бўлган бу заиф одамларнинг исмларини эслашнинг нима кераги бор?
— Бир қатор оғир жиноятлар, жумладан, террорчилик ҳаракатлари учун ўлим жазосини қайтариш ғоясига қандай қарайсиз?
- Уруш бор. Урушда Масиҳнинг душманлари билан курашиш жоиздир. Муқаддас Оталар бу ҳақда тўғридан-тўғри гапиришган. Муқаддас Китобда ёзилишича, отани ҳақорат қилиш учун ўлим жазоси берилади. Сиёсий Киев Муқаддас Отани ҳақорат қилишдан кўра каттароқ гуноҳ қилди – у Ватан ғоясига хиёнат қилди, яъни бир вақтнинг ўзида барча оталарга қасд қилди. У Муқаддас Ота ва Ватани берган номни рад этди. Буни фақат уруш йўли билан тўғирлаб бўлади, қолаверса, бошқа барча усуллар биз томонимиздан таклиф қилинди ва уриниб кўрилди.
Урушда махсус ҳарбий қонунлар, трибуналлар ва ҳоказолар мавжуд. Террорчилар у ёки бу тарзда жазоланиши керак ёки йўқ қилиниши керак. Лекин бу фақат уруш пайтида. Урушдан кейин эса буларнинг барчаси дарҳол тўхтатиб, қилинган ишлар учун тавба қилишни бошлаши керак.
Менинг гўзал, Худонинг назари тушган Россиямда қандай қилиб “жаллод” лавозими расман жорий этилиши мумкинлигига тушуна олмайман. Буни ишни ким бажариши керак, нега?
Уруш – бу каби муаммоларни махсус тайёрланган инсонлар, яъни ҳарбийлар томонидан ҳал қилиш учун етарли вақт. Ундан сўнг, авлиё Василий черкови ва Блок шеърлари, Свиридов мусиқаси ва Левитан картиналари мавжуд бўлган рус дунёсида жаллодлар бўлмаслиги керак.
Бир марта, тақдир тақозоси билан мен “Гайлер” фильмида роль ўйнаганимда – бизга умрбод қамоқ жазосини ўтаётган маҳбуслар қамоқхонасида суратга тушишга рухсат берилди. Мен у ерда бир сутка бўлдим. Бу қамоқхона йўлагида, камералардан бирида. Кун бўйи мен уларнинг ҳидидан нафас олдим, нолаларини эшитдим, тик назарларидан қочдим.
Мен ўлим жазосини қўллаб-қувватловчиларнинг барчасига бу ерга ташриф буюришни тавсия қиламан. Бир кунга. Ишонинг, бу кўп нарсани ўзгартиради. Чунки бу жойнинг ўзи дўзах.
Ҳаммасини ҳисобга олган ҳолда, такрор айтаман, мен, сиз ўйлагандек, пацифист эмасман. Мен 10 йил ҳарбий хизматда бўлдим. Мен уруш олиб кетаётган ҳаётлар сонини етарли деб ҳисоблайман.
Мана, ўйлаб кўринг. Биз тобора кўпроқ Сталинни ёдга олаяпмиз. Аммо Сталин 1947 йилда ўлим жазосини бекор қилган. Менга кўпроқ мана шу нарса ҳақида ўйлаш завқ бағишлайди. Нега у бундай қилди? Ўша пайтда у нималарни ўйлади?
Бугунги террорчиларга келсак, уларни қўрқита ҳам, ўлдира ҳам олмайсиз. Барча террорчиларнинг бир вақтда ўлими – бу Киев узра ҳилпираётган қизил байроқдир.
— Украина Москвага кенг миқёсдаги дронлар ҳужумини амалга оширди. Баъзи экспертлар уларни Россия ҳудудида “ухлаб ётган” украиналик жангчилардан учирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Сизнингча, Украина Россияда 2014 йилдан бери яширин террористик ячейкалар тармоғини яратганлиги ҳақидаги ушбу версия қанчалик ҳақиқатга яқин, улардан қандай ҳаракатлар кутиш мумкин? Агар улар бизнинг ҳудудимизда қонунийлаштирилган бўлса, бундай жангариларни қандай аниқлаш мумкин?
- Буни махсус хизматлар аниқлайди – мен бу борада мутахассис эмасман. Масала шундаки, агар улар буни шу ерда амалга ошира олсалар, биз хоҳласак, у ерда, уларнинг ерларида ўн баробар кенгроқ оммавий ҳаракатларни амалга оширишимиз мумкин. Буни кеча қилиш керак эди. Бу эртага ҳам керак бўлади.
Ковпак ҳақида китоб бўйича кино олинг. Нариги томон учун ҳаммасини ҳақиқатга айлантиринг. Нега юзта одам отиб ўлдирилса, муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади, деб ўйлаймиз? Бизнинг қаршимизда осмоннинг ярмичалик улкан вазифа турибди, биз эса – келинг, 5 кишини отиб ташлаймиз, балки ёрдам берар деб ўйлаяпмиз.
Биласизми гап нимада, бизда ўлим жазосини ёқлайдилар кўпинча Совте Иттифоқи ғоясига қарши бўлган одамлар. Улар тартибсизликни енгиш рамзи сифатида Дзержинскийни Лубянкага қайтаришимизга шунчаки йўл қўйишмади.
Лекин гап нимада эканлигини биласиз. 1918 йилда большевиклар фуқаролар урушини ҳам, террорни ҳам хоҳламадилар. Улар аллақачон ҳокимиятни эгаллаб олишган эди. Улар ўзларининг мисли кўрилмаган давлатларини қурмоқчи эдилар. Уларга қарши эса террор эълон қилинди. Шунда улар айтдилар: Ҳали шундайми? Биз ҳам “оппоқ” эмасмиз. Ҳозир барчангизни девор олдига териб қўямиз ва террорни бошлаймиз.
Бунинг натижасида қарама-қаршилик даҳшатли даражаларга етди. большевиклар ғалаба қозонди, аммо қирғин 1939 йилгача давом этди. Шуни учун баъзи ҳолларда бошлашга ҳам арзимайди.
Мен бугун аслида 1999 йилдаги "иккинчи чечен кампанияси" мисолидан кўпроқ мамнунман. Ўшанда ҳам бизга қарши террор уюштиришди, лекин биз бунга жавоб бермадик. Бунинг ўрнига Россия ўз аҳолисига мурожаат қилиб - бизнинг бир жойимиз оғрияпти, келинглар биргалашиб даволанамиз, дейишди. Бутун мамлакатни жалб қилишди.
Бугун эса, махсус операцияга медиа нуқтаи назаридан Россия тўлиқ жалб қилинмаган. Менимча бизнинг ОАВлар махсус операциядан кўра Ковид вақти аҳолини жараёнга яхшироқ жалб қилган эди.
Махсус ҳарбий операция россияликлар ҳаётидан ташқарида, саҳна ортида содир бўлмоқда, гўёки.
Жараёнга жалб қилиш дегани, бу Вася Вакуленко Даша Дугина ҳақида ажойиб қўшиқ ёзди дегани, уни бутун стадион куйлади, бу қўшиқ энг яхши беш актриса ўйнаган ва мамлакатнинг энг яхши режиссёри суратга олган ақл бовар қилмайдиган кино титрларида бўлиши дегани.
Аммо бизда Вася ўз дардинни Ивлевага (блогер) айтмоқда, чунки унинг бу ерда одамлари, империяси бор экан ва у улар учун жавобгар экан. Ивлева эса уни тушунмоқда. Уларнинг дунёсида ҳеч қандай уруш ва дронлар йўқ.
Уларнинг барчаси ўзлари учун империялар ясаб олишган ва бизнинг “бемани” муаммоларимиз билан уларнинг ҳудудидан кетишимизни кутмоқдалар. Биз уларга манзарани тўсиб қўяётган эканмиз. Мана шулар “ўлим жазоси” ҳақидаги барча гаплардан муҳимроқдир. Муҳимроқ ва хавфлироқ!
- Махсус ҳарбий операция натижасини қандай тасаввур қилмоқдасиз, Украина ҳукумати билан қандайдир тинчлик шартномасини тузиш мумкинми, Украина мамлакат сифатида нима бўлади, операция якунланганидан кейин дунё тартиби қандай ўзгаради?
— Нима учун Россиянинг бир қисми Россиянинг бошқа қисми билан шартнома тузади? Эҳтимол Львов мақоми ҳақида бирор нарса ўйлаб топиш мумкиндир, балки ...
Ёки мен ҳали ҳам жуда яхши кўрадиган украин тилининг мақоми ҳақида. Украина санъат асарлари кўргазмалари ҳақида. Маданий битимлар, алмашинувлар, шунга ўхшаш ҳамма нарса мумкин, аммо бундан ортиқ эмас.
- Ва, албатта, соғлиғингиз борасида аниқлик киритсангиз, биз жуда хавотир олмоқдамиз.
- Раҳмат, ватандошлар. Биз ҳаракат қилмоқдамиз. Мен ҳаётимда кўп нарсаларга бошқача назар билан қарамоқдаман. Қурбон бўлган дўстлармизсиз ўзимни ўта ёлғиз ҳис этмоқдаман, лекин мен ҳеч нарсадан воз кечмадим. Бизнинг тўхташга ҳаққимиз йўқ.
Тўхташ ҳуқуқи ўрнида бизда фақат таслим бўлиш имконияти бор.
Танлов фақат шу.
Янгиликлар лентаси
0