Байден яна қоқилиб йиқилди — видео

© AP Photo / Carolyn KasterБайден яна қоқилиб йиқилди — видео
Байден яна қоқилиб йиқилди — видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2023
Oбуна бўлиш
Байден АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясининг битирув маросимида йиқилиб тушди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Колорадодаги АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари академияси курсантларига диплом топшириш маросимида йиқилиб тушди.
Видеода Оқ уй раҳбари минбарда турганида оёқлари остидаги қутига қоқилиб, йиқилиб тушгани акс этган.
Соқчилар америкалик етакчини оёққа туришига ёрдам беришди.
Олинган эҳтимолий жароҳатлар ҳақида маълумот ҳозирча берилмади, бироқ кейинроқ Оқ уй журналистларининг хабар беришича, сиёсатчи Колорадодан қайтгач, вертолётдан чиқиб кетаётганда боши билан урилган.
Бу йил 81 ёшни қаршилаган Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди. Яқинда у бир неча марта қоқилиб кетди ёки йиқилди, ҳаво билан қўл бериб кўришди ёки саҳнада адашиб қолди.
Янгиликлар лентаси
0