Ўзбекистон ва Покистон Афғонистон бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масаласини кўриб чиқди

© пресс-служба МИД Республики УзбекистанЎзбекистон ва Покистон Афғонистон бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масаласини кўриб чиқди
Ўзбекистон ва Покистон Афғонистон бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масаласини кўриб чиқди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Покистоннинг мамлакатдаги элчиси билан Афғонистон масаласида фикр алмашди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистоннинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Покистоннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди.
Мулоқотда Афғонистондаги бугунги вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Покистон элчиси ўз сўзида Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ролини таъкидлади.
Томонлар Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, хусусан, Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар темир йўли қурилишини ҳам муҳокама қилишди.
Янгиликлар лентаси
0