"UzAuto Motors" май ойида автомобиль ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатди

© Facebook / UzAutoMotorsOfficialАвтомобили
Автомобили - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2023
Oбуна бўлиш
Май ойида компания деярли 40 мингта автомобил ишлаб чиқарди, бу одатдагидан 25 фоизга юқори.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. “UzAuto Motors” акциядорлик жамияти томонидан май ойида рекорд даражадаги – 39,7 минг дона автомобил ишлаб чиқарилди, дея хабар берди корхона матбуот хизмати.
Шу билан бирга, корхона томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 92 фоизи республика ички бозорига жўнатилди.

“Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастури доирасида UzAuto Motors ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш ва модернизация қилиш ишларини давом эттирмоқда”, - дейилади хабарда.

Заводларнинг умумий қуввати ойига 30 минг автомобиль ишлаб чиқаради, бу май ойига нисбатан 25 фоизга кам. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида корхоналар кечаю кундуз ишлаш режимига ўтказилди.

“Жорий йил охирида ички талабни тўлиқ қондириш мақсадида "UzAuto Motors" эълон қилинган суръатни давом эттириш ва максимал натижаларга интилиш ниятида”, — дея қўшимча қилди корхона матбуот хизмати.

Янгиликлар лентаси
0