https://sputniknews.uz/20230601/toshkent-olmaota-ortasida-hamkorlik-memorandum-35593579.html
Тошкент ва Олмаота ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши мумкин
Тошкент ва Олмаота ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари Нуржан Кудайберганов Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов билан учрашувда шундай таклиф билдирди.
2023-06-01T19:44+0500
2023-06-01T19:44+0500
2023-06-01T19:44+0500
сиёсат
тошкент
олмаота
қозоғистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35593919_0:92:1280:812_1920x0_80_0_0_f14ee8c2b130e607fe9c5eba39e6db18.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Тошкент ва Олмаота ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланиши мумкин. Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари Нуржан Кудайберганов Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов билан учрашувда шундай таклиф билдирди.Учрашувда Кудайберганов Тошкент ва Олмаота ўртасида биродарлик алоқаларини йўлга қўйишни ҳам таклиф қилди.Томонлар ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг истиқболларини муҳокама қилишди.Нуржан Кудайберганов Тошкент шаҳридаги ўзгариш ва янгиланишлар, пойтахт жадал суръатларда ўсиб бораётгани, Янги Тошкент қурилиши бошланганлигини эътироф этди.Олмаота вилоятида янги шаҳар маркази қурилиши режалаштирилганлиги ва бу борадаги лойиҳа ва ишларни ташкил этишда Тошкент шаҳри тажрибаси билан ўртоқлашиш муҳим эканлигини қайд этди.Бахтиёр Раҳмонов Янги Тошкент лойиҳаси хусусида тўхталар экан, у ерда маъмурий бинолар қатори, турар жойлар, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари, IT-марказлар, умуман, замонавий шаҳар маркази талабига мос барча иншоотлар барпо этилишини айтиб ўтди.
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35593919_38:0:1243:904_1920x0_80_0_0_d802d0455c71fdb49765a2fbb44f4692.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент олмаота ҳамкорлик меморандуми
тошкент олмаота ҳамкорлик меморандуми
Тошкент ва Олмаота ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши мумкин
Тошкентда пойтахт ҳокими ўринбосари ва Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари учрашуви бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Тошкент ва Олмаота ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланиши мумкин. Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари Нуржан Кудайберганов Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов билан учрашувда шундай
таклиф билдирди. Учрашувда Кудайберганов Тошкент ва Олмаота ўртасида биродарлик алоқаларини йўлга қўйишни ҳам таклиф қилди.
Томонлар ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг истиқболларини муҳокама қилишди.
Нуржан Кудайберганов Тошкент шаҳридаги ўзгариш ва янгиланишлар, пойтахт жадал суръатларда ўсиб бораётгани, Янги Тошкент қурилиши бошланганлигини эътироф этди.
Олмаота вилоятида янги шаҳар маркази қурилиши режалаштирилганлиги ва бу борадаги лойиҳа ва ишларни ташкил этишда Тошкент шаҳри тажрибаси билан ўртоқлашиш муҳим эканлигини қайд этди.
Бахтиёр Раҳмонов Янги Тошкент лойиҳаси хусусида тўхталар экан, у ерда маъмурий бинолар қатори, турар жойлар, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари, IT-марказлар, умуман, замонавий шаҳар маркази талабига мос барча иншоотлар барпо этилишини айтиб ўтди.