Пойтахт ва Тошкент вилоятида болалар учун тадбирлар ўтказилмоқда — манзиллар

© Sputnik/Зафар ХалиловПойтахт ва Тошкент вилоятида болалар учун тадбирлар ўтказилмоқда — манзиллар
Пойтахт ва Тошкент вилоятида болалар учун тадбирлар ўтказилмоқда — манзиллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти ва пойтахт бўйлаб қатор кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу кун муносабати билан Тошкент вилояти ва пойтахт бўйлаб қатор кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.
Улар билан қуйида танишишингиз мумкин:
Нурафшон шаҳар "Тонг" маданият марказида соат 10:00 да шоу-концерти бошланди;
Янгийўл тумани "Аладдин" аквапаркида эстрада юлдузи Улуғбек Раҳматуллаев 10:00 дан болажонларни кутиб олди;
Бекобод туман амфитеатрида соат 18:00 да "Бор меҳримиз сенга, болажон" номли концерт кечаси уюштирилмоқда;
Оҳангарон тумани Қорахтой маҳалласида соат 18:00 га концерт-шоуси режалаштирилмоқда;
Оққўрғонлик ўғил-қизлар учун "Ҳумо" ёш томошабинлар театри 1 июндан 3 июнга қадар соат 10:00 ва 12:00 да "Сеҳрли сандиқ" спектаклини намойиш қилади;
Паркент тумани "Ёшлар боғи"да соат 19:00 да "Болажонлар шоуси" бошланади;
Оҳангарон шаҳри маданият ва истироҳат боғида 10:00 да кўнгилочар шоу ва кеч соат 19:00 да шаҳар амфитеатрида қизиқарли цирк чиқишлари болажонлар учун ҳозирланмоқда;
Янгийўл шаҳри барча болажонларни 18:00 да шаҳар "Ёшлар боғи"даги катта концерт дастурига таклиф қилмоқда;
соат 18:00 да Бўстонлиқ тумани марказий майдонида "Беғубор болалигим" номли концерт ўтказилади;
Олмалиқ шаҳри "Ёшлар боғи"да соат 11:00 да "Фарзанди деб яшайди ўзбек" номли тадбир дастури бўлиб ўтди;
Тошкент тумани соат 19:00 га туман амфитеатрига болаларни таклиф қилмоқда;
Бекобод шаҳар "Ёшлар боғи"да соат 18:00 да катта концерт кечаси;
соат 19:00 да эстрада юлдузлари ангренлик кичкинтойларни байрам билан табриклаш учун Ангрен шаҳар марказий ўйингоҳига етиб келиши режалаштирилган;
Бўка туман марказий амфитеатрида болажонлар учун 18:00 да катта байрам режалаштирилган;
соат 19:30 да "Туркистон" санъат саройи ёзги саҳнасида "Беғубор болалигим" номли концерт дастури бўлиб ўтади;
соат 19:00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ёнидаги очиқ майдонда "Болалардан болаларга" номли катта байрам концерт дастури бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0