Ўзбекистон Шимолий Кореянинг космик ракета учирганидан хавотир билдирди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Шимолий Кореянинг космик ракета учирганидан хавотир билдирди
Ўзбекистон Шимолий Кореянинг космик ракета учирганидан хавотир билдирди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2023
Oбуна бўлиш
ТИВ: Биз оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдоримиз.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан космик ракета учирилишидан хавотир билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўзининг “Facebook”*даги саҳифасида маълум қилди.
Таъкидланишича, бу "Корея ярим оролидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади".
“Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдоримиз”, — дейилади хабарда.
ТИВ, шунингдек, “Ўзбекистон томони умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлашда давом этади” деб таъкидлади.
Ўз навбатида, БМТ раҳбари КХДР ҳаракатларини кескин қоралади. Ташкилот веб-сайтида Шимолий Корея ўзининг биринчи ҳарбий разведка сунъий йўлдошини учиришга урингани айтилган.
Учиришдан кўп ўтмай, кема денгизга қулаб тушди. Шимолий Корея расмийлари биринчи учирилишда айнан нима хатолик юз бергани маълум бўлгач, яна бир учиришни амалга оширишга ваъда берди.

“Бош котиб КХДРни бундай ҳаракатларни тўхтатиш ва Корея ярим оролида барқарор тинчлик ва тўлиқ ва текширилиши мумкин бўлган ядровий қуролсизланиш (ядро қуролидан воз кечиш)га эришиш учун имкон қадар тезроқ мулоқотни тиклашга чақиришини такрорлайди”, - дейилади БМТ баёнотида.

Бундан ташқари, Антониу Гутерриш баллистик ракета технологиясидан фойдаланган ҳолда ҳар қандай учириш Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларига зид эканлигини қайд этди.
*Meta (Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари) фаолияти Россияда экстремистик сифатида тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0