Нукусдаги дзюдо мусобақасида энг кучли жамоа аниқланди

© Федерация дзюдо УзбекистанаНукусда ўтказилган дзюдо бўйича мамлакат кубогида Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллади
Нукусда ўтказилган дзюдо бўйича мамлакат кубогида Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллади
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2023
Oбуна бўлиш
Беллашувларнинг яккалик дастурида Тошкент шаҳри умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Кеча, 31 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат кубоги якунига етди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
4 кун давом этган беллашувларда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Беллашувларнинг яккалик дастурида Тошкент шаҳри умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Пойтахтлик дзюдочилар 4 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди. 3 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига эгалик қилган қашқадарёлик полвонлар иккинчи, 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарган Хоразм вилояти учинчи ўринни эгаллади.
Аралаш жамоавий дастурда Қашқадарё вилояти олтин, Тошкент шаҳри кумуш, Хоразм ва Қорақалпоғистон жамоалари бронза медалларини қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0