НАТО Россия билан эҳтимолий тўқнашув учун махфий режа тайёрлади — ОАВ

© © AP Photo / Czarek SokolowskiНАТО Россия билан содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашув учун махфий режа тайёрлади — ОАВ
НАТО Россия билан содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашув учун махфий режа тайёрлади — ОАВ
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2023
Oбуна бўлиш
НАТО Россияга қарши “минглаб саҳифали махфий ҳарбий режалар”ни тасдиқлаши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. НАТО Россия билан содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашув учун махфий режа тайёрлади. Бу ҳақда РИА Новости "Responsible Statecraft" шарҳловчиси Йан Дэвисга таяниб хабар берди.
Шарҳловчининг сўзларига кўра, НАТОнинг Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитида “минглаб саҳифали махфий ҳарбий режалар”ни тасдиқлаш сўралади, улар Совуқ уруш давридан бери биринчи марта Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршилик сценарийсини батафсил баён қилади.
Журналист таъкидлаганидек, Шимолий Атлантика алянсининг Брюсселдаги штаб-квартирасида доимий ҳарбий вакиллар ва блокнинг бошқа расмийлари бу ҳужжатларни қонунчилар ва мустақил экспертлар томонидан олдиндан ўрганмай туриб, ёпиқ эшиклар ортида тайёрлаган.
"Украинадаги можаро бошланганидан кейин НАТО жаҳон ишларига таъсирини кучайтирар экан, алянс доирасида узоқ муддатли ҳарбий режалаштириш жараёнларини тавсифловчи шаффофликнинг йўқлиги демократик назорат учун жиддий муаммо туғдирмоқда", - деди Дэвис.
Шарҳловчи далил сифатида НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси адмирал Роб Бауэранинг 10 май куни алянс давлатлари ҳар қандай вақтда юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёр туриши кераклиги ҳақида айтган сўзларини ҳам келтирди.
Маълумот учун, НАТО саммити Литва пойтахтида 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0