https://sputniknews.uz/20230601/namangan-palov-tanlov-35582576.html
Наманганда антиқа палов танлови ўтказилди
Наманганда антиқа палов танлови ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Танлов “Афсоналар водийси” тематик паркида 4 кун мобайнида ўтказилди.
2023-06-01T16:18+0500
2023-06-01T16:18+0500
2023-06-01T16:32+0500
маданият
ўзбекистон
наманган
халқаро гуллар фестивали
палов
танлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35582789_0:68:1280:788_1920x0_80_0_0_c4d96956d7cf91962a76ceb65ede8ec5.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали доирасида “Ўзбегим палови маданияти” танлови ўтказилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Танлов “Афсоналар водийси” тематик паркида 4 кун мобайнида ўтказилди.Танловда ошнинг барча турларини тайёрлашга эътибор қаратилди. Девзира, чўнғара, лазер гуручларида қазили, каватакли, саримсоқпиёзли, голубсили ошлар пиширилди.Шунингдек, ошхона ва ресторанлардаги хизмат қилиш тажрибалари ҳам кўрсатилди. Финал босқичи иштирокчилари белгиланган вақт оралиғида ош тайёрлаб, ҳакамлар ҳукмига ҳавола этди.“Энг ёш ошпаз”, “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг мазали ўзбек таоми”, “Энг мазали каватакли ош”, “Энг мазали саримсоқпиёзли ош”, “Фаол иштироки учун” каби номинациялар белгиланиб, ғолибларига диплом, эсдалик совғалари топширилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35582789_70:0:1210:855_1920x0_80_0_0_4f03501bedb0bc2a11301f44aac0bf83.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган “ўзбегим палови маданияти”
наманган “ўзбегим палови маданияти”
Наманганда антиқа палов танлови ўтказилди
16:18 01.06.2023 (янгиланди: 16:32 01.06.2023) Танлов “Афсоналар водийси” тематик паркида 4 кун мобайнида ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали доирасида “Ўзбегим палови маданияти” танлови ўтказилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Танлов “Афсоналар водийси” тематик паркида 4 кун мобайнида ўтказилди.
Мусобақада 100 дан ортиқ ошпазлар қатнашди, унинг финал босқичи энг маҳоратлилар ўртасида кечди. Наманган шаҳридаги “Бешчинор” ошхонасининг ёш ошпази Яхёхон Абдулхаев битта қозонда 2 хил ош тайёрлади.
Танловда ошнинг барча турларини тайёрлашга эътибор қаратилди. Девзира, чўнғара, лазер гуручларида қазили, каватакли, саримсоқпиёзли, голубсили ошлар пиширилди.
Шунингдек, ошхона ва ресторанлардаги хизмат қилиш тажрибалари ҳам кўрсатилди. Финал босқичи иштирокчилари белгиланган вақт оралиғида ош тайёрлаб, ҳакамлар ҳукмига ҳавола этди.
“Энг ёш ошпаз”, “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг мазали ўзбек таоми”, “Энг мазали каватакли ош”, “Энг мазали саримсоқпиёзли ош”, “Фаол иштироки учун” каби номинациялар белгиланиб, ғолибларига диплом, эсдалик совғалари топширилди.