Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Юэцин халқ ҳукумати ўртасида меморандум имзоланди

© Пресс-служба хокимията города Ташкента Встреча с делегацией города Юэцин
Встреча с делегацией города Юэцин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Oбуна бўлиш
Шароф Рахманов шаҳар ҳокимлиги Юэцин шаҳри билан ҳамкорлик қилиш, уларга барча йўналишларда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳманов кеча, 30 май куни Юэцин (ХХР) шаҳар муниципал халқ ҳукумати раҳбари ўринбосари Чжо Сайлун бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шароф Раҳманов сўнгги йилларда пойтахтда амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар ҳақида қисқача маълумот бериб, шаҳар ҳокимлиги Юэцин шаҳри билан ҳамкорлик қилиш, уларга барча йўналишларда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Чжо Сайлун 1600 йиллик тарихга эга шаҳар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди, делегация таркибидаги компаниялар, уларнинг фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, пойтахт билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш ва мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор эканини билдирди.
Раҳманов шаҳар ҳокимлиги хитойлик тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаши ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.
Учрашув якунида Юэцин халқ ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0