Тошкентда халқаро болалар расмлари кўргазмаси очилди — фото

© Foto : Агентство дошкольного образованияВ Ташкенте открылась международная выставка
В Ташкенте открылась международная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Oбуна бўлиш
Унда ШҲТга аъзо мамлакатлардан болаларнинг 300 дан ортиқ расмлари иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент фотосуратлар уйида халқаро болалар расмлари кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
© Foto : Агентство дошкольного образованияВ Ташкенте открылась международная выставка
В Ташкенте открылась международная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
© Foto : Агентство дошкольного образованияВ Ташкенте открылась международная выставка
В Ташкенте открылась международная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
“Табиатни биргаликда асрайлик” шиори остида очилган мазкур кўргазмада ШҲТ давлатларидаги мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар атроф-муҳитни асраш ва она табиатга бўлган муҳаббат ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини расмлар орқали ифодалашга ҳаракат қилган. Кўргазмада 300 дан ортиқ расмлар иштирок этмоқда.
© Foto : Агентство дошкольного образованияВ Ташкенте открылась международная выставка
В Ташкенте открылась международная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
© Foto : Агентство дошкольного образованияВ Ташкенте открылась международная выставка
В Ташкенте открылась международная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
“Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимида болаларга таълим-тарбия бериш билан бир қаторда уларни иқтидорини қўллаб-қувватлаш, қизиқиш ва қобилиятларини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, шунингдек, кўплаб креатив лойиҳалар ҳам ишга туширилган. Бугунги халқаро кўргазма ҳам истеъдодли болаларни кашф қилади ва уларнинг ижодий оламини очиб беради, деб ўйлайман. Шу билан бирга, ушбу тадбир болаларда табиатни асрашга бўлган масъулиятни ошириб боришга хизмат қилади”, – деди Мактабгача таълим агентлиги ўринбосари Оятулло Раҳматуллаев.
© Foto : Агентство дошкольного образованияВ Ташкенте открылась международная выставка
В Ташкенте открылась международная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Очилиш маросимида Тошкент шаҳридаги бир қатор давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, Тошкент шаҳрининг “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари ва Тошкент шаҳридаги “Свитанак” Беларусь миллий маданий маркази қошидаги “Ветрик” болалар театр-студияси жамоаси томонидан мусиқа ва рақс дастурлари намойиш этилди.
© Foto : Агентство дошкольного образованияВ Ташкенте открылась международная выставка
В Ташкенте открылась международная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
2 июнга қадар давом этадиган кўргазмада ҳакамлар ҳайъати томонидан сара асарлар аниқланади. “Энг яхши мактабгача таълим муассасаси”, “Энг яхши ёш қатнашчи”, “Энг фаол устоз”, “Энг яхши қорақалпоғистонлик қатнашчи”, “Энг фаол вилоят”, “Энг яхши мавзуга оид расм” номинациялари бўйича ғолибларга мукофот ва дипломлар топширилади.
© Foto : Агентство дошкольного образованияВ Ташкенте открылась международная выставка
В Ташкенте открылась международная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Янгиликлар лентаси
0