https://sputniknews.uz/20230531/toshkent-viloyatidan-yangi-toshkent-shahriga-qancha-er-maydoni-otadi-35556779.html
Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтади
Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйган эди. Уни Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қуриш режалаштирилган. Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади.
2023-05-31T18:07+0500
2023-05-31T18:07+0500
2023-06-01T11:52+0500
жамият
тошкент вилояти
тошкент
янги тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35557648_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ece5c9d6168081aa758d6723cc5c0389.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда.Тошкент вилояти ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасидаги янгиликлар ҳақидаги расмий канал хабарига кўра, шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.Мазкур ерлардан фойдаланувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан:Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйган эди. Уни Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қуриш режалаштирилган. Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.
https://sputniknews.uz/20230413/yangi-toshkent-33903622.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35557648_60:50:1078:814_1920x0_80_0_0_d39d29e27790f06dd5021b2783238edb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги тошкент лойиҳаси ўзбекистон маълумот
янги тошкент лойиҳаси ўзбекистон маълумот
Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтади
18:07 31.05.2023 (янгиланди: 11:52 01.06.2023) Янги Тошкент Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қурилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда.
Тошкент вилояти ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасидаги янгиликлар ҳақидаги расмий канал хабарига кўра, шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.
Мазкур ерлардан фойдаланувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан:
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 13185 гектар (242 та);
ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 203,8 гектар (49 та);
деҳқон хўжаликлари – 323,5 гектар (100 та);
ўзга ердан фойдаланувчилар – 2263,2 гектар (379 та);
аҳоли томорқалари – 3012,6 гектар;
маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар – 60,5 гектар (2 та);
каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680,5 гектар.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйган эди. Уни Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қуриш режалаштирилган. Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.