Таэквондо WT бўйича ЖЧ: ўзбекистонлик спортчи муддатидан олдин ғалаба қозонди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаМаннопова одержала досрочную победу
Маннопова одержала досрочную победу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Oбуна бўлиш
Литвалик Герда Меитининкайт билан жанг қилган Маннопова 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Озарбайжонда ўтаётган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатида Мадинабону Маннопова муддатидан олдин ғалаба қозонди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Таэквондочиларнинг жаҳон чемпионатидаги бугунги иштирокини Мадинабону Маннопова (-49 кг) бошлаб берди.
Литвалик Герда Меитининкайт билан жанг қилган Маннопова 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди.
2-раундда унинг бошга йўллаган зарбасидан сўнг жароҳат олган литвалик спортчи беллашувни давом эттира олмади. Шу тариқа у иккинчи даврага йўл олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Бокуда ўтаётган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Унда Улуғбек Рашитов бронза медаль соҳиби бўлган бўлса, Мадина Мирабзалова иштирокини кучли саккизликда якунлади. Шунингдек, даянга чиққан Саодатбегим Алиева, Озода Собиржонова ва Амир Тураев имкониятни бой берди.
Янгиликлар лентаси
0