https://sputniknews.uz/20230531/ozbekiston-xalq-rassomi-ortiq-fayzullaev-35541108.html
Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқ Файзуллаев вафот этди
Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқ Файзуллаев вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Ортиқ Файзуллаев 1933 йили Тошкент шаҳрида дунёга келган. Файзуллаев ёшликдан расм чизиш ва халқ амалий санъатига қизиққан. Бу қизиқиш уни 1952 йил П. П. Беньков номидаги Рассомчилик билим юртига етаклади. Ортиқ Файзуллаев суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста бўлиб, суякдан “Яккама-якка”, “Чўпон”, “Навоий ҳайкали” ва “Пахта рақси” номли асарлар яратди.
2023-05-31T12:24+0500
2023-05-31T12:24+0500
2023-05-31T12:28+0500
жамият
вафот этди
ортиқ файзуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35539671_0:0:680:383_1920x0_80_0_0_20664216fe132efec01f08238558d766.png
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ортиқ Файзуллаев 90 ёшида вафот этди.Ортиқ Файзуллаев 1933 йили Тошкент шаҳрида дунёга келган. Файзуллаев ёшликдан расм чизиш ва халқ амалий санъатига қизиққан. Бу қизиқиш уни 1952 йил П. П. Беньков номидаги Рассомчилик билим юртига етаклади. Билим юртида у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мақсуд Қосимовдан ёғоч ўймакорлиги сирларини ўрганди.Ортиқ Файзуллаев суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста бўлиб, суякдан “Яккама-якка”, “Чўпон”, “Навоий ҳайкали” ва “Пахта рақси” номли асарлар яратди.Ўзбекистонда барпо этилган жуда кўп иншоотларда Ортиқ Файзуллаев ва уларнинг шогирдлари иштирок этишган.Олий Мажлис биноси, Хотира хиёбони ва ундаги “Қатағон қурбонлари” музейи мажмуаси, Исмоил Сомоний мақбараси, Самарқанддаги Ал-Бухорий мақбара мажмуаси, Тошкентдаги Халқлар дўстлиги (Истиқлол) саройи, Дўрмон (ҳозирда Кўксарой) қароргоҳи, Ғазалкент, Янгиободдаги Маданият саройлари, Кисловодскдаги “Ўзбекистон” санаторийси, Миллий либослар галереяси, “Ҳазрати Имом” мажмуаси, Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи (Форум биноси) шулар жумласидан.Ортиқ Файзуллаевнинг асарлари Россия, Япония, Франция, Германия, Польша, Туркия, Бельгия, Латвия, Швеция, Италия, Кипр, Австралия, ва бошқа мамлакатлардаги машҳур кўргазмаларга қўйилган. Ижодий ишлари Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи музейи, Москва ва Санкт-Петербург музейларида сақланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35539671_64:0:668:453_1920x0_80_0_0_6d34f1015a5f63a4ffd9a05648e68058.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон халқ рассоми ортиқ файзуллаев маълумот асарлари
ўзбекистон халқ рассоми ортиқ файзуллаев маълумот асарлари
Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқ Файзуллаев вафот этди
12:24 31.05.2023 (янгиланди: 12:28 31.05.2023) Ўзбекистонда барпо этилган жуда кўп иншоотларда Ортиқ Файзуллаев ва уларнинг шогирдлари иштирок этишган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ортиқ Файзуллаев 90 ёшида вафот этди.
Ортиқ Файзуллаев 1933 йили Тошкент шаҳрида дунёга келган. Файзуллаев ёшликдан расм чизиш ва халқ амалий санъатига қизиққан. Бу қизиқиш уни 1952 йил П. П. Беньков номидаги Рассомчилик билим юртига етаклади. Билим юртида у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мақсуд Қосимовдан ёғоч ўймакорлиги сирларини ўрганди.
Ортиқ Файзуллаев суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста бўлиб, суякдан “Яккама-якка”, “Чўпон”, “Навоий ҳайкали” ва “Пахта рақси” номли асарлар яратди.
Ўзбекистонда барпо этилган жуда кўп иншоотларда Ортиқ Файзуллаев ва уларнинг шогирдлари иштирок этишган.
Олий Мажлис биноси, Хотира хиёбони ва ундаги “Қатағон қурбонлари” музейи мажмуаси, Исмоил Сомоний мақбараси, Самарқанддаги Ал-Бухорий мақбара мажмуаси, Тошкентдаги Халқлар дўстлиги (Истиқлол) саройи, Дўрмон (ҳозирда Кўксарой) қароргоҳи, Ғазалкент, Янгиободдаги Маданият саройлари, Кисловодскдаги “Ўзбекистон” санаторийси, Миллий либослар галереяси, “Ҳазрати Имом” мажмуаси, Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи (Форум биноси) шулар жумласидан.
Ортиқ Файзуллаевнинг асарлари Россия, Япония, Франция, Германия, Польша, Туркия, Бельгия, Латвия, Швеция, Италия, Кипр, Австралия, ва бошқа мамлакатлардаги машҳур кўргазмаларга қўйилган. Ижодий ишлари Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи музейи, Москва ва Санкт-Петербург музейларида сақланади.