Ўзбекистоннинг яна уч вилояти йога фестивалларини ўтказишни режалаштирмоқда

© Министерство развития спорта Республики УзбекистанФестиваль йоги
Фестиваль йоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Ҳиндистонда фаолият юритаётган спорт мураббийлари тажриба алмашади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Маниш Прабҳат ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
© Министерство развития спорта Республики УзбекистанАдхам Икрамов
Адхам Икрамов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Учрашувда икки мамлакат ўртасида спорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, йога спорт тури бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистонда фаолият юритаётган спорт мураббийлари ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Хабарда айтилишича, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида йога спорти бўйича турли тадбирлар ўтказилган.
Эндиликда Бухоро, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳам бу каби фестивалларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида, 2021 йил 21 июнда Тошкент шаҳрида халқаро йога фестивали ўтказилган. Унда 600 дан зиёд кўнгиллилар иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0