Халқаро информатика олимпиадасида Ўзбекистон вакили илк бор медал олди

© Depositphotos.com / RawpixelПрограммист в процессе работы
Программист в процессе работы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Oбуна бўлиш
Дилшодбек Хўжаев 200 га яқин ёшлар иштирок этган олимпиадада бронза медали соҳиби бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонлик Дилшодбек Хўжаев Осиё – Тинч океани минтақаси информатика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти хабар берди.
Минтақавий халқаро олимпиада Хитой давлати томонидан 21 май куни масофавий тарзда ташкил этилди. Унда дунёнинг 33 та мамлакатидан жами 204 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этишди.
Олимпиадада иштирок этиш учун саралаб олинган терма жамоа аъзоларидан бири, Дилшодбек Хўжаев бронза медалига сазовор бўлди.
© Департамент по работе с одаренными учащимися по предметным олимпиадамДилшодбек Хўжаев
Азиатско-Тихоокеанская олимпиада по информатике (APIO) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Дилшодбек Хўжаев
Бу Осиё-Тинч океани минтақаси информатика олимпиадасидаги ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан қўлга киритилган илк медаль ҳисобланади.
Дилшодбек Хўжаев Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синфида ўқийди.
Янгиликлар лентаси
0