https://sputniknews.uz/20230531/ozbekiston-bogcha-tarbiyach-oqituvchi-oylik-35535665.html
Энди Ўзбекистон боғчаларидаги айрим тарбиячилар ўқитувчилар билан тенг ойлик олади
Энди Ўзбекистон боғчаларидаги айрим тарбиячилар ўқитувчилар билан тенг ойлик олади
Sputnik Ўзбекистон
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчиларникига тенглаштирилади.
2023-05-31T10:59+0500
2023-05-31T10:59+0500
2023-05-31T15:29+0500
жамият
ўзбекистон
боғчалар
ўқитувчилар
маош
пул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1303/89/13038981_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_3245bac9373fb411a56ec43bd2891032.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади. Буни назарда тутувчи президентнинг ПФ–79-сонли фармони қабул қилинди.Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабларнинг 1–4 синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5–9-синфларида таянч ҳамда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади.Баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади.Бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик дарслари ўтилади.Барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.Қолаверса, 2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади. Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1303/89/13038981_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_32715588daa7ff2a7ae22bd3bd260f56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон боғча тарбияси ўқитувчи ойлик маош янги фармон
ўзбекистон боғча тарбияси ўқитувчи ойлик маош янги фармон
Энди Ўзбекистон боғчаларидаги айрим тарбиячилар ўқитувчилар билан тенг ойлик олади
10:59 31.05.2023 (янгиланди: 15:29 31.05.2023) Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчиларникига тенглаштирилади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади. Буни назарда тутувчи президентнинг
ПФ–79-сонли фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.
Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабларнинг 1–4 синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5–9-синфларида таянч ҳамда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади.
Баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади.
Бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик дарслари ўтилади.
Барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.
Қолаверса, 2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади. Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.
2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.