Ўзбекистон мош экспорти ҳажмини оширди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишБобы (маш) на 24-й Международной выставке продуктов питания WorldFood Moscow в "Экспоцентре" в Москве
Бобы (маш) на 24-й Международной выставке продуктов питания WorldFood Moscow в Экспоцентре в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 23 та давлатга мош экспорт қилди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 23 та давлатга қиймати 35,1 млн долларга тенг бўлган 45,5 минг тонна мош экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Мош экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:
Хитой – 42 минг тонна;
Покистон – 1,0 минг тонна;
Қозоғистон – 588 тонна;
Тожикистон – 559 тонна;
Россия – 257 тонна;
Нидерландия – 191 тонна;
Туркия – 163 тонна;
Корея – 48 тонна.
Маълумот ўринда, сўнгги йилларда ўзбек мош экспортининг ҳажми уч бараварга кўпайиб, 2019 йилдаги 28 минг тоннадан 2020 йилда 75 минг тоннагача ошган. Шу билан бирга, Хитой импорт қиладиган ушбу маҳсулот умумий ҳажмида Ўзбекистоннинг улуши 26 фоиздан 36,5 фоизга етган.
Янгиликлар лентаси
0