Москвага дронлар ҳужуми: Путин қандай чора кўришини айтди — видео

Oбуна бўлиш
Россиянинг Украина ҳарбий разведкаси штабига берган зарбасига жавобан Киев режими Россия тинч аҳолисига ҳужум қилди.
Владмир Путин Москвага 30 май куни Украина ҳарбийлари томонидан уюштирилган дронлар ҳужумига изоҳ берди.
Россия президентининг сўзларига кўра, Киев ҳукуматининг ушбу ҳаракатларида "яққол террорчилик фаолияти белгилари бор". Улар бу билан Россия аҳолисини қўрқитмоқчи бўлишган.

Дронларнинг аксарияти уриб туширилган, қолганининг йўналиши ўзгартирилган. Келажакда Москва ҳаво мудофаа тизими зичлаштирилади, - деди Путин

Маълумот учун, 30 май куни Москва томон учирилган 8 та дроннинг 5 таси Москва вилояти ҳудудида "Панцир-С" зенит-ракета тизими томонидан уриб туширилган ва яна 3 таси электрон кураш воситалари орқали бостирилгани туфайли бошқарувни йўқотиб, мўлжалланган нишондан четга кетган. Зарба натижасида жиддий шикаст етмаган, икки киши енгил жароҳат олган.
Янгиликлар лентаси
0