https://sputniknews.uz/20230531/c-vitamini-oshib-ketishi-erkaklar-uchun-xavfli-35564121.html
С витамини ошиб кетиши эркаклар учун хавфли — токсиколог
С витамини ошиб кетиши эркаклар учун хавфли — токсиколог
Sputnik Ўзбекистон
Инсон организмида С витамини миқдори сурункали равишда ортиқча бўлса бу буйракда тош пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, айниқса эркакларда.
2023-05-31T23:15+0500
2023-05-31T23:15+0500
2023-06-01T11:47+0500
бу қизиқ
шифокор
шифокорлар тавсияси
доктор маслаҳати
фойдали маҳсулотлар
фойдали
витамин
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35563793_0:0:640:360_1920x0_80_0_0_f978113f3009d1c427134029ee08244d.jpg
Терапевт, токсиколог Алексей Водовозов инсон организмида С витаминининг миқдори меъёридан ошиб кетиши оқибатлари ҳақида айтиб берди. Мутахассиснинг фикрига кўра, аскорбин кислотанинг хавфи жуда кичик, бироқ, баъзи ҳолларда жуда кўп витамин С истеъмол қилиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.Токсиколог, шунингдек, С витамини танқислиги нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди: одамда зангила (цинга) касаллигининг ўзига хос тури — искорбит ривожланиши мумкин. Бу коллаген ишлаб чиқариш бузилганлиги сабабли милкда муаммолар пайдо бўлиши, тиш тўкилиши ва яраларнинг секин битишига олиб келади. Мутахассис тавсиясига кўра, С витаминининг кунлик истеъмол миқдори 50 дан 110 мг гача. Аскорбин кислотасини бундай миқдорда қабул қилиш танадаги унинг етишмаслиги ёки ортиқча бўлиши билан боғлиқ нохуш оқибатлардан сақлайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35563793_90:0:570:360_1920x0_80_0_0_a297cd2b95bb18d95944c906ef00bc92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инсон организми с витамини ортиқча тош доктор шифокор тавсия соғлиқ фойдали маслаҳат
инсон организми с витамини ортиқча тош доктор шифокор тавсия соғлиқ фойдали маслаҳат
С витамини ошиб кетиши эркаклар учун хавфли — токсиколог
23:15 31.05.2023 (янгиланди: 11:47 01.06.2023) Инсон организмида С витамини миқдори ортиқча бўлса бу буйракда тош пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, айниқса эркакларда — шифокор.
Терапевт, токсиколог Алексей Водовозов инсон организмида С витаминининг миқдори меъёридан ошиб кетиши оқибатлари ҳақида айтиб берди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, аскорбин кислотанинг хавфи жуда кичик, бироқ, баъзи ҳолларда жуда кўп витамин С истеъмол қилиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
"Замонавий тушунчаларга кўра, С-витамини кунлик қабул қилиш юқори чегараси — 2000 мг(2г.) ни ташкил қилади. Ушбу миқдордан кўп истеъмол қилиш кўнгил айниш ва диареяга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, узоқ муддат давомида меъёридан ортиқ С витаминини қабул қилиш сийдикнинг РН балансини ўзгартириши мумкин. Бу эса ўз навбатида бўйракда тош пайдо бўлиш хавфига олиб келади, асосан эркакларда", - деди Водовозов.
Токсиколог, шунингдек, С витамини танқислиги нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди: одамда зангила (цинга) касаллигининг ўзига хос тури — искорбит ривожланиши мумкин. Бу коллаген ишлаб чиқариш бузилганлиги сабабли милкда муаммолар пайдо бўлиши, тиш тўкилиши ва яраларнинг секин битишига олиб келади.
Мутахассис тавсиясига кўра, С витаминининг кунлик истеъмол миқдори 50 дан 110 мг гача. Аскорбин кислотасини бундай миқдорда қабул қилиш танадаги унинг етишмаслиги ёки ортиқча бўлиши билан боғлиқ нохуш оқибатлардан сақлайди.