Сирдарёда қайиқда мактабга қатнаган қиз эшкак эшиш йўналишида ўқишини давом эттиради

© Пресс-служба хокимията Сырдарьинской областиДевочка, добиравшаяся на лодке в школу в Сырдарье, будет обучаться академической гребле
Девочка, добиравшаяся на лодке в школу в Сырдарье, будет обучаться академической гребле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Сирдарё вилоятида мактабга бориш учун дарёни қайиқда кечиб ўтадиган қиз сентябрдан ўқишни Гулистондаги спорт мактабида давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Сирдарё вилоятида қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттиради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
“Эндиликда қизалоқ ҳар куни дарёни кечиб мактабга бормайди. Вилоят ҳокимининг таклифига кўра қаҳрамонимиз янги ўқув йилидан бошлаб Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттирадиган бўлди”, - дейилган хабарда.
У марказда ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқат билан таъминланади. Шунингдек, бўш вақтларида унга "Ёшлар маркази"да дастурлаш ҳамда IТ-соҳасини ўрганиши учун шароит яратиб берилади.
Ўтган йил декабрида ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё вилоятида Замира Тўйчиева исмли ёш қизалоқ мактабдан қайтишда дарёдан қайиқ орқали сузиб ўтаётгани акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Шундан сўнг Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмал Маҳмудалиев қизнинг онаси билан учрашганди. Шунингдек, ҳокимнинг тегишли кўрсатмаси билан ҳокимият масъуллари, вилоят ФВБ бошлиғи, Бекобод тумани ҳокими ҳамда мутасадди ташкилотлар қизнинг хонадонида бўлган.
Янгиликлар лентаси
0