https://sputniknews.uz/20230530/rossiya-xitoy-garb-zarba-35490599.html
Россия ва Хитой АҚШга яна бир ҳалокатли зарба берди — ОАВ
Россия ва Хитой АҚШга яна бир ҳалокатли зарба берди — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой БРИКС доирасида доллар ўрнини бошқаси билан алмаштириш устида иш олиб бориб, унга ҳалокатли зарба берди.
2023-05-30T12:47+0500
2023-05-30T12:47+0500
2023-05-30T12:56+0500
дунёда
россия
хитой
ақш
доллар
брикс (brics)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/13/15213477_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_a0bee23d61200c53ec0c027586619a50.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия ва Хитой БРИКС доирасида доллар ўрнини бошқаси билан алмаштириш устида иш олиб бориб, унга ҳалокатли зарба берди. Бу ҳақда РИА Новости "Redacted News" дастури бошловчиси Клейтон Моррисга таянган ҳолда хабар берди.Унинг сўзларига кўра, Ғарб ОАВлари БРИКСга аъзо мамлакатларнинг бу қадамига деярли эътибор бермаган. Шунингдек, у АҚШнинг қарз муаммоси ва савдо тақчиллиги долларни халқаро валюта сифатида “камроқ жозибадор” қилганини қўшимча қилди.Шу билан бирга, Вашингтон Хитойдан қарз олиш ва уни ҳарбий-саноат комплексига сарфлашда давом этмоқда, бу эса давлат қарзи билан боғлиқ вазиятни янада кучайтиради, дея қўшимча қилди журналист.Россияга қарши санкциялар ҳақида гапирар экан, журналистнинг таъкидлашича, Россия ёқилғисидан воз кечиш фақат Ғарбга зарар келтирди, чунки Россия газ етказиб берувчи сифатида Европа импортёрларини бошқа давлатлар билан деярли бутунлай "алмаштирди".Аввалроқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков БРИКС мамлакатлари миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтишни тезлаштирганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия экспортининг чекланиши “кўплаб мамлакатларни долларга муқобил вариантлар ҳақида ўйлашга ундайди”.Лавров: ҳамкорлар билан миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш жараёни жадаллашмоқда
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/13/15213477_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_2ebb5d4527c80a7073128fbb887856ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия хитой ақш ғарб зарба доллардан воз кечиш
россия хитой ақш ғарб зарба доллардан воз кечиш
Россия ва Хитой АҚШга яна бир ҳалокатли зарба берди — ОАВ
12:47 30.05.2023 (янгиланди: 12:56 30.05.2023) Тобора кўпроқ давлатлар доллардан воз кечишга қарор қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия ва Хитой БРИКС доирасида доллар ўрнини бошқаси билан алмаштириш устида иш олиб бориб, унга ҳалокатли зарба берди. Бу ҳақда
РИА Новости "Redacted News" дастури бошловчиси Клейтон Моррисга таянган ҳолда хабар берди.
“Путин ва Хитой Ғарбга яна бир ҳалокатли зарба берди. Тобора кўпроқ давлатлар доллардан воз кечишга қарор қилмоқдалар - Лаос, Покистон, Аргентина, Бразилия - ҳаммаси операциялар ўтказишда доллардан воз кечмоқда", - деди журналист.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб ОАВлари БРИКСга аъзо мамлакатларнинг бу қадамига деярли эътибор бермаган. Шунингдек, у АҚШнинг қарз муаммоси ва савдо тақчиллиги долларни халқаро валюта сифатида “камроқ жозибадор” қилганини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, Вашингтон Хитойдан қарз олиш ва уни ҳарбий-саноат комплексига сарфлашда давом этмоқда, бу эса давлат қарзи билан боғлиқ вазиятни янада кучайтиради, дея қўшимча қилди журналист.
"АҚШнинг миллий мудофаа бюджети деб аталувчи пул ювишнинг ажойиб схемаси", - деб ҳазил қилди шарҳловчи.
Россияга қарши санкциялар ҳақида гапирар экан, журналистнинг таъкидлашича, Россия ёқилғисидан воз кечиш фақат Ғарбга зарар келтирди, чунки Россия газ етказиб берувчи сифатида Европа импортёрларини бошқа давлатлар билан деярли бутунлай "алмаштирди".
Аввалроқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков БРИКС мамлакатлари миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтишни тезлаштирганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия экспортининг чекланиши “кўплаб мамлакатларни долларга муқобил вариантлар ҳақида ўйлашга ундайди”.