Ўзбекистонлик чавандозлар Москвадаги турнирда совриндорлар қаторидан жой олишди

© НОКОтечественные всадники заняли призовые места на престижном турнире в Москве
Отечественные всадники заняли призовые места на престижном турнире в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
“Jump&Drive” дастурини ўз ичига олган 11-йўналиш ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли якунланди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Москва шаҳрида конкур бўйича “Bit River” турнири ўтказилди. Учинчи бор ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик чавандозлар муваффақиятли иштирок этди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
“Jump&Drive” дастурини ўз ичига олган 11-йўналиш ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли якунланди. Беллашувларда Хуршидбек Алимжонов билан тандем ҳосил қилган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев 120 см тўсиқлардан ўтиш баҳсларида энг яхши натижани қайд этди.
145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида эса Аъзам Толиббоев иккинчи ўринга сазовор бўлди. “Bazart De Ruet” лақабли тулпорда ҳаракат қилган спортчи фақатгина россиялик Василиса Еростовойдан орта қолди.
Янгиликлар лентаси
0