https://sputniknews.uz/20230530/ozbekiston-qogoz-ishlab-chiqarish-texnologiya-35505549.html
Ўзбекистонда қоғоз ишлаб чиқаришнинг ноёб технологияси яратилди
Ўзбекистонда қоғоз ишлаб чиқаришнинг ноёб технологияси яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Банкнотлар, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар учун ҳимоя хусусиятлари оширилган табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилди.
2023-05-30T14:49+0500
2023-05-30T14:49+0500
2023-05-30T14:49+0500
жамият
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_84f0b0011377625ef827a30567652ff1.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Банкнотлар, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар учун ҳимоя хусусиятлари оширилган табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутахассислари ўзаро ҳамкорлигида инновациявий усулда табиий ипак толалари қўшилган ҳимояланган қоғозларни тайёрлаш бўйича изланишларига патент берди.Қоғоз тайёрлаш жараёнида табиий ипак толалар қоғоз массасига қўшилади ва сўнгра унга флуоресцент эритмаси шимдирилади. Ультра бинафша нурлар билан ёритилганда ипак оқсили кучайтирилган тўқ рангга киради ва шу йўсинда қоғоз қалбакилаштиришдан ҳимояланади. Бир хил қалинликдаги табиий ипакнинг қоғоз таркибига қўшилиши натижасида унинг мустаҳкамлиги бир неча баравар ошади.Қайд этилишича, мазкур ихтиро ипак толаси қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда банкнотлар, ҳимояланган ҳужжатлар ва қоғозлар ишлаб чиқаришда пешқадам ҳисобланган хорижий компаниялар мутахассисларида катта қизиқиш уйғотган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_272:0:2845:1930_1920x0_80_0_0_934443caf29ff77a03e3a3ab5e59f640.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси ўзбекистон қоғоз ишлаб чиқариш
табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси ўзбекистон қоғоз ишлаб чиқариш
Ўзбекистонда қоғоз ишлаб чиқаришнинг ноёб технологияси яратилди
Қоғоз тайёрлаш жараёнида табиий ипак толалар қоғоз массасига қўшилади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Банкнотлар, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар учун ҳимоя хусусиятлари оширилган табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутахассислари ўзаро ҳамкорлигида инновациявий усулда табиий ипак толалари қўшилган ҳимояланган қоғозларни тайёрлаш бўйича изланишларига патент берди.
“Мазкур ихтиро туфайли ҳимоя элементлари таркибига табиий ипак толалари қўшилган қимматбаҳо қоғозни бошқа турдаги қоғозлардан ажратиш имконияти пайдо бўлади”, - дейилган хабарда.
Қоғоз тайёрлаш жараёнида табиий ипак толалар қоғоз массасига қўшилади ва сўнгра унга флуоресцент эритмаси шимдирилади. Ультра бинафша нурлар билан ёритилганда ипак оқсили кучайтирилган тўқ рангга киради ва шу йўсинда қоғоз қалбакилаштиришдан ҳимояланади. Бир хил қалинликдаги табиий ипакнинг қоғоз таркибига қўшилиши натижасида унинг мустаҳкамлиги бир неча баравар ошади.
Қайд этилишича, мазкур ихтиро ипак толаси қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда банкнотлар, ҳимояланган ҳужжатлар ва қоғозлар ишлаб чиқаришда пешқадам ҳисобланган хорижий компаниялар мутахассисларида катта қизиқиш уйғотган.