Ўзбекистон пахта импорт қилувчи давлатга айланди — Нарбаева

Танзила Нарбаева
Танзила Нарбаева  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Тўқимачилик саноати ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ривожаниши натижасида, Ўзбекистон пахта хом-ашёсини экспорт қилувчи давлатдан унинг импортёрига айланди.
ТОШКEНТ, 30 май – Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистон 3,2 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди, деди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Тошкент тўқимачилик форумида. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Сенат раиси бугунги кунда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг жадал ривожланиши натижасида пахта экспорт қилувчи давлатдан пахта импорт қилувчи давлатга айланганини таъкидлади.

“Ўзбекистон бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти географияси ва ҳажми кенгаймоқда. Бугунги кунда тўқимачилик саноатининг республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2022 йилда 9 %дан ошган.150 дан ортиқ корхонада 1 миллион тоннадан ортиқ пахта толаси қайта ишланмоқда", — деди Нарбаева.

Нарбаева, шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистон ўз маҳсулотларини 70 дан ортиқ давлатга экспорт қилаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 3,2 миллиард долларни ташкил этиб, 14,5 фоизга ошган.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари импорти бўйича Россия етакчи бўлди – 454,6 миллион доллар, Туркия ва Хитой мос равишда 278,6 миллион доллар ва 193,7 миллион доллар.
© Sputnik/Рамиз БахтияровТошкентда Тўқимачилик кўргазмаси
Текстильный форум в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Тошкентда Тўқимачилик кўргазмаси
Ўзбекистон Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Жанубий Корея билан бир қаторда Россияга тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчи бешта асосий давлатдан биридир. Россияда Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарининг 44 та савдо уйи мавжуд.
Айни пайтда 250 та тўқимачилик корхонаси ўз маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бермоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўнлаб мультибрендли тўқимачилик дўконларини ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0