Энди ўзбек гилоси Малайзиянинг йирик савдо тармоқлари орқали ҳам сотилади

Черешня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг иккита экспортёр корхоналари Малайзия компанияларига гилос етказиб бермоқда.
ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Энди янги узилган ўзбек гилоси Малайзиянинг йирик савдо тармоқлари ва онлайн платформа орқали сотилади, деб хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистонда етиштирилган гилоснинг навбатдаги партияси Малайзияга етказилди. Маҳсулот Ўзбекистоннинг "Gold Dried Fruits" МЧЖ ҳамда "Hamd Business Networks" МЧЖ экспортёр корхоналари томонидан Малайзиянинг "Zarandah Global Sdn Bhd" ва "Izdihar Souk Sdn Bhd" компанияларига етказиб берилмоқда.

"Ўзбек гилоси Малайзиянинг йирик савдо тармоқлари ва "Snackspot" онлайн платформаси орқали сотилади", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси Малайзиянинг импортёр компаниялари билан ушбу мамлакат бозорларида сотиладиган миллий маҳсулотлар номенклатурасини ошириш бўйича тизимли ишларни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 33,3 млн долларга тенг бўлган 25,4 минг тонна гилос экспорт қилган.
Янгиликлар лентаси
0