https://sputniknews.uz/20230530/moskvada-kop-qavatli-uylarga-dronlar-hujum-qildi-35489753.html
Москвада кўп қаватли уйларга дронлар ҳужум қилди — видео
Москвада кўп қаватли уйларга дронлар ҳужум қилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Дронлар Москвадаги иккита кўп қаватли уйга бориб урилди
2023-05-30T10:40+0500
2023-05-30T10:40+0500
2023-05-30T14:00+0500
москва
москва вилояти
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
ҳужум
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1e/35493268_0:312:3086:2048_1920x0_80_0_0_504946f733ac2373cb79c591361386dc.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Дронлар Москвадаги иккита кўп қаватли уйга бориб урилди: Профсоюзная кўчасида, иккинчиси Новая Москвадаги Атласова кўчаси, ҳеч ким жабрланмади, деб хабар берди РИА Новости агентлигига фавқулодда хизматлар вакили."Дрон Профсоюзная кўчаси, 98-уйнинг юқори қаватларига бориб урилди. Уйнинг фасади ва ойналари синган. Жабрланганлар йўқ", - деди агентлик суҳбатдоши.Худди шундай ҳолат Новомосковск маъмурий округидаги Атласова кўчасидаги 24 қаватли кўп қаватли уйда содир бўлган."Фасад ва юқори қават ойналари вайрон бўлган. Жабрланганлар йўқ", — дея қўшимча қилган манба.Бундан ташқари, РИА Новостининг Красногорскдаги (Павшинская Пойма) мухбири портлаш овозини эшитди. Унинг сўзларига кўра, бу товуш момақалдироқ товушига ўхшарди.Бошқа бир мухбирнинг сўзларига кўра, пилотсиз учар аппарати Ленин хиёбонидаги уйга урилган, у ерга тез ёрдам хизмати етиб келган ва аҳоли кўчага чиқишмоқда.Москва мэри Сергей Собянин одамларни фақат расмий манбаларга ишонишга ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, пилотсиз учар қурилмалар ҳужуми натижасида жиддий жароҳатлар бўлмаган.Мэрнинг қўшимча қилишича, барча фавқулодда хизматлар воқеа жойида бўлиб, улар ишлаётган вақт давомида икки уйнинг бир нечта кириш жойи аҳолиси эвакуация қилинган.Ўз навбатида, Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари минтақада бир нечта дронларни уриб туширганини айтди. У ҳудуд аҳолисини хотиржамликка чақирди.
москва вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1e/35493268_154:0:2885:2048_1920x0_80_0_0_7ed01d45d7c5c0e7cb82ba5cd98124ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москвада кўп қаватли уйларга дронлар ҳужум қилди
москвада кўп қаватли уйларга дронлар ҳужум қилди
Москвада кўп қаватли уйларга дронлар ҳужум қилди — видео
10:40 30.05.2023 (янгиланди: 14:00 30.05.2023) ФВВ: Москванинг Новомосковский округи ва Профсоюзная кўчасидаги уйларга дронлар бориб урилди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Дронлар Москвадаги иккита кўп қаватли уйга бориб урилди: Профсоюзная кўчасида, иккинчиси Новая Москвадаги Атласова кўчаси, ҳеч ким жабрланмади, деб хабар берди РИА Новости агентлигига фавқулодда хизматлар вакили.
"Дрон Профсоюзная кўчаси, 98-уйнинг юқори қаватларига бориб урилди. Уйнинг фасади ва ойналари синган. Жабрланганлар йўқ", - деди агентлик суҳбатдоши.
Худди шундай ҳолат Новомосковск маъмурий округидаги Атласова кўчасидаги 24 қаватли кўп қаватли уйда содир бўлган.
"Фасад ва юқори қават ойналари вайрон бўлган. Жабрланганлар йўқ", — дея қўшимча қилган манба.
Бундан ташқари, РИА Новостининг Красногорскдаги (Павшинская Пойма) мухбири портлаш овозини эшитди. Унинг сўзларига кўра, бу товуш момақалдироқ товушига ўхшарди.
Бошқа бир мухбирнинг сўзларига кўра, пилотсиз учар аппарати Ленин хиёбонидаги уйга урилган, у ерга тез ёрдам хизмати етиб келган ва аҳоли кўчага чиқишмоқда.
Москва мэри Сергей Собянин одамларни фақат расмий манбаларга ишонишга ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, пилотсиз учар қурилмалар ҳужуми натижасида жиддий жароҳатлар бўлмаган.
Мэрнинг қўшимча қилишича, барча фавқулодда хизматлар воқеа жойида бўлиб, улар ишлаётган вақт давомида икки уйнинг бир нечта кириш жойи аҳолиси эвакуация қилинган.
Ўз навбатида, Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари минтақада бир нечта дронларни уриб туширганини айтди. У ҳудуд аҳолисини хотиржамликка чақирди.