Москвада етимларни хорижга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган украиналик аёл қўлга олинди

© iStock.com / bymuratdenizЖенщина в наручниках
Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Украина фуқароси “Save Ukraine” жамғармаси топшириғига биноан Россияга озод қилинган ҳудудлардан етим болаларни олиб чиқиб кетиш учун келган.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия пойтахтида ота-оналари қарамоғидан маҳрум бўлган янги минтақалардаги болаларни олиб чиқиб кетишни режалаштирган Украина фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости манбаларига таянган ҳолда хабар берди.
“Москвада “Save Ukraine” жамғармаси (Украина хавфсизлик хизмати билан ишлайди) топшириғига биноан Россияга озод қилинган ҳудудлардан етим болаларни олиб чиқиб кетиш учун келган Украина фуқароси қўлга олинди”, - дейилган хабарда.
Январь ойида Россия президенти Владимир Путин уларга ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат, болалар омбудсмени ва маҳаллий ҳукуматларга Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида яшовчи етим болаларни аниқлашни топширган эди.
Ўз навбатида, бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова “Донбасснинг ҳамма боларилари оилаларда” лойиҳаси ишга туширилганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0