Марказий Осиёда кўкрак бези саратони кўпаймоқда – онколог сабабини айтди

© Sputnik / Асель СыдыковаДоктор медицинских наук, онколог-маммолог Алишер Каххаров
Доктор медицинских наук, онколог-маммолог Алишер Каххаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Бишкек ва тошкентлик онкологлар Марказий Осиё мамлакатларида кўкрак бези саратони билан касалланишнинг кўпайиши сабаблари ҳақида гапирди.
Sputnik Қирғизистон радиоси “Махсус акцент” кўрсатувида тиббиёт фанлари доктори, онколог-маммолог Алишер Қаҳҳоров (Ўзбекистон) сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларида кўкрак бези саратони (КБС) билан касалланишнинг кўпайиши кузатилаётганини таъкидлади.
“Дунёда кўкрак бези саратони билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари Бельгия (113,2 фоиз), Люксембург (109,3 фоиз, Нидерландия (105,9 фоиз), Жанубий Корея (100,5 фоиз), Франция (99,1 фоиз), Австралия (94,5) каби мамлакатларда кузатилмоқда. Буюк Британия (93,6), Ирландия (90,3), Скандинавия мамлакатларида (тахминан 90 фоиз)
Ўзбекистонда, масалан, 90 йилларнинг охиридан бошлаб ушбу кўрсаткич ўсиб келмоқда. Кўкрак бези саратони ҳар 100 минг кишига 7,9 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб бу аллақачон 9,1тага етган. Ушбу турдаги хавфли ўсмалардан ўлим даражаси ҳам ўсиб бормоқда - 2010 йилда бу кўрсаткич 100 минг аҳолига 3,5 ни ташкил этган бўлса, 2020 йилда эса 4,4га чиқди. Қозоғистонда рақамлар бундан ҳам кўп”, дейди Қаҳҳоров.
Унинг сўзларига кўра, бу ўсишнинг турли сабаблари бўлиб, улар орасида ирсий омилни ўз ичига олган муаммолар ҳам бор. Лекин асосий омил бу - инсон турмуш тарзининг ўзгариб бораётгани.

"Бу "Ғарбча турмуш тарзи" деб аталади. Кўряпсизми, Европада бу рақамлар жуда юқори ва бу у ердаги аёллар ўзларининг табиий вазифаларини бажармаяпти. Яъни улар деярли туғмайдилар ва эмизмайдилар. Афсуски, Осиёда ҳам камроқ туғиш модага айланиб бормоқда, абортлар сони ортиб бормоқда ва бу аёл организмида гормонал ва бошқа бузилишларга олиб келмоқда. Натижада, бизда кўкрак бези саратони билан касалланиш кўпаймоқда", - деди онколог.

Тиббиёт фанлари доктори, КРСУ онкология ва радиация терапияси кафедраси профессори, пластик жарроҳ Қиял Макиева ўзбекистонлик ҳамкасбининг сўзларини тасдиқлади.

"Қирғизистон ҳам бундан мустасно эмас, кўкрак бези саратони ҳам мамлакатимизда барқарор етакчи ўринни эгаллайди: саратон касаллигига чалинганларнинг 19,2 фоизи кўкрак бези саратони билан оғриган беморлардир. Касаллик ўсишда давом этмоқда - ҳар 100 минг аҳолига 12 та ҳолат. Ўз вақтида даволаш, аҳволимиз, афсуски, ачинарли. Аёллар кўпинча саратоннинг учинчи ёки тўртинчи босқичида шифокорларга мурожаат қилишади. Бу тузалиб кетиш имкониятини деярли бермайди ", - деди Макиева.

У кўкрак бези саратони дастлабки босқичларида деярли 100 фоиз даволанаётгани, шунинг учун ҳам касалликни ҳалокатли оқибатларга олиб келмасдан олдин аниқлаш учун республикада яхши диагностикани жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0