https://sputniknews.uz/20230530/juma-tabriklari-musulmonlar-idorasi-munosabat-35498618.html
Жума табрикларини тарқатиш тақиқланганми - Мусулмонлар идораси изоҳи
Жума табрикларини тарқатиш тақиқланганми - Мусулмонлар идораси изоҳи
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин.
2023-05-30T13:31+0500
2023-05-30T13:31+0500
2023-05-30T13:31+0500
жамият
ўзбекистон
диний эркинлик
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0f/32914056_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_5cf520ea3cbb3802fd9941e480ad8491.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, уламолар ва имом-домлаларнинг мавъизаларини тарқатиш мумкин эмас, деган мазмундаги хабарлар тарқатилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) матбуот хизмати бу хабарларга расмий муносабат билдирди.Ўзбекистондаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.Қайд этилишича, 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.Таъкидланишича, шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда.Эслатма қилинишича, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, ҳоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан тақиқланади.
https://sputniknews.uz/20230519/ozbekiston-taqiqlangan-materiallar-royxat-35103142.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0f/32914056_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_f60b5403c7d5c4be452efe30b2e22440.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мусулмонлари идораси жума табрикларини тарқатиш тақиқ
ўзбекистон мусулмонлари идораси жума табрикларини тарқатиш тақиқ
Жума табрикларини тарқатиш тақиқланганми - Мусулмонлар идораси изоҳи
Таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, уламолар ва имом-домлаларнинг мавъизаларини тарқатиш мумкин эмас, деган мазмундаги хабарлар тарқатилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) матбуот хизмати бу хабарларга расмий
муносабат билдирди. Ўзбекистондаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
“Ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.
Таъкидланишича, шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда.
“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ”, - дейилади хабарда.
Эслатма қилинишича, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, ҳоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан тақиқланади.