Туркия МСК раҳбари Эрдоғаннинг ғалабасини маълум қилди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишII тур президентских выборов в Турции.
II тур президентских выборов в Турции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
Бюллетенларнинг 99,43 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Эрдоған 52,14 фоиз, унинг рақиби Кемал Қиличдорўғли 47,86 фоиз овоз олган.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ражаб Тойиб Эрдоған Туркиядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 52 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Туркия Олий сайлов комиссияси раҳбари Аҳмет Йенер маълум қилди.
Унга кўра, бюллетенларнинг 99,43 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Эрдоған 52,14 фоиз, унинг рақиби Кемал Қиличдорўғли 47,86 фоиз овоз олган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Ражаб Тойиб Эрдоған Туркиянинг янги президенти этиб сайланди”, — деди Йенер.
Унга кўра, Эрдоғаннинг Қиличдорўғлидан устунлиги 2 миллион овоздан ошади. Сайловнинг якуний натижалари 1 июнь куни эълон қилинади.
Эрдоған президентлик сайловининг биринчи босқичида 49,52 фоиз, унинг мухолифатдаги рақиби Қиличдорўғли 44,88 фоиз овоз олганди.
Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 да бошланди, овоз бериш 17:00 гача давом этди.
Сайлов участкалари ёпилгач, овозларни санаш дарҳол бошланди.
Хорижда яшаётган Туркия фуқаролари учун овоз бериш 24 май куни якунланди. 73 мамлакатда жами 3,5 миллион сайловчи овоз берди.
Янгиликлар лентаси
0