Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви бўлмайди — рўйхат

© pexels.com/Nithin PAКрупным планом фото капли воды
Крупным планом фото капли воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
Сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Пойтахтнинг айрим ҳудудларида баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ичимлик сув босими пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги кузатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ маълум қилди.
Таъкидланишича, 29 май соат 09:00 дан 30 май соат 09:00 гача:
Мирзо Улуғбек тумани бўйича: Уруғчилик маркази, Миллий боғ, Янги тонг, Алишеробод, Зафар, Жўшқин, Соғлом авлод, Фаровон ҳаёт, Жасорат, Нурли Замин кўчаларида, Анай булоқ кўчаси кўп қаватли уйда, Техника Хавфсизлиги олийгоҳида, Вилоят суд-тиббиёт экспертизасида, Меҳнат ва ижтимоий академиясида сув бўлмайди.
Шунингдек, 29 май соат 09:00 дан 30 май соат 09:00 гача:
Сергели тумани бўйича: Ноғойқўрғон, Юқори Дархон, Белариқ, Пастдархон маҳаллаларида, Деҳқон бозори, Сергели автомобиль бозорида;
Янгиҳаёт тумани бўйича: Дўстлик, Чароғон, Виқор, Ал-Фарғоний, Тошкент, Чортоқ, Чорбоғ, Ёрқин ҳаёт, Олчазор, Қипчоқ, Йўлдош, Янги Чоштепа, Чоштепа, Иқбол, Файзли маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда, 37-сонли оилавий шифохонасида, 1-сонли туғруқхонасида, туман ҳокимияти ва прокуратурасида сув бўлмайди.
Сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Янгиликлар лентаси
0