https://sputniknews.uz/20230529/ozbekiston-kambagallikni-qisqartirishda-xitoy-tajribasidan-foydalanmoqchi-35482397.html
Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи
Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг камбағлликни қисқартириш тажрибаси дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун ўрнак бўлиши мумкин — Қўчқоров.
2023-05-29T20:32+0500
2023-05-29T20:32+0500
2023-05-30T12:28+0500
иқтисод
ўзбекистон
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
хитой
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21617981_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_9416bf12ff2c0a8b94c16114c903e7b6.jpg
ТОШКEНТ, 29 май – Sputnik. Ўзбекистон қишлоқларда қашшоқликка қарши курашда Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи, деб ёзади Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига таяниб РИА Новости.Ўзбекистон қашшоқликка қарши курашни бир неча йил муқаддам бошлаган бўлса-да, мақсад сари изчил қадам ташламоқда. Бу халқаро ташкилотлар, жумладан, ШҲТнинг ислоҳотлари ва кўмаги туфайли амалга ошди. Шундай тариқа 2022 йилда республикада қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга камайди.Қашшоқлик бу — аниқ чора кўришни талаб қиладиган муаммо ва ШҲТ мамлакатлари бу борада етарли тажрибага эга, деди Қўчқоров.Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг қашшоқликка қарши кураш ва барқарор ривожланиш форуми бўлиб ўтмоқда. Бу факт ташкилот учун катта аҳамиятга эга, чунки дунё аҳолисининг ярми ШҲТ давлатларида истиқомат қилади.Эслатиб ўтамиз, бугун Хитойнинг Шенси провинциясида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг қашшоқликка қарши кураш ва барқарор ривожланиш форуми бошланди.Ҳозирда ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Эрон ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида. Афғонистон ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга. 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитда Беларуснинг 2015 йилдан буён кузатувчи мақомига эга бўлган ШҲТга аъзо бўлиш механизми ишга туширилди. Озарбайжон, Арманистон, Миср, Камбоджа, Қатар, Непал, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка мулоқот ҳамкорлари ҳисобланади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21617981_454:0:3185:2048_1920x0_80_0_0_1f3ee8b114b18f48607863046e7b67bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой камбағлликни қисқартириш тажрибаси қўчқоров ўзбекистон қишлоқ жойлар
хитой камбағлликни қисқартириш тажрибаси қўчқоров ўзбекистон қишлоқ жойлар
Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи
20:32 29.05.2023 (янгиланди: 12:28 30.05.2023) Хитойнинг қишлоқ жойларда камбағлликни қисқартириш тажрибаси дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун ўрнак бўлиши мумкин — Қўчқоров.
ТОШКEНТ, 29 май – Sputnik. Ўзбекистон қишлоқларда қашшоқликка қарши курашда Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи, деб ёзади Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига таяниб РИА Новости.
“Яқинда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Хитойнинг қишлоқ жойларда қашшоқликка қарши кураш тажрибасини ўрганди, биз бундан биз билан кенг фойдаланишни истаймиз ... айнан Хитойнинг камбағалликни қисқартириш тажрибаси кўпчилик учун ўрнак бўлиши мумкин”, - деди сиёсатчи ШҲТ форумининг очилишида.
Ўзбекистон қашшоқликка қарши курашни бир неча йил муқаддам бошлаган бўлса-да, мақсад сари изчил қадам ташламоқда. Бу халқаро ташкилотлар, жумладан, ШҲТнинг ислоҳотлари ва кўмаги туфайли амалга ошди. Шундай тариқа 2022 йилда республикада қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга камайди.
Қашшоқлик бу — аниқ чора кўришни талаб қиладиган муаммо ва ШҲТ мамлакатлари бу борада етарли тажрибага эга, деди Қўчқоров.
Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг қашшоқликка қарши кураш ва барқарор ривожланиш форуми бўлиб ўтмоқда. Бу факт ташкилот учун катта аҳамиятга эга, чунки дунё аҳолисининг ярми ШҲТ давлатларида истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Хитойнинг Шенси провинциясида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг қашшоқликка қарши кураш ва барқарор ривожланиш форуми бошланди.
Ҳозирда ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Эрон ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида. Афғонистон ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга. 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитда Беларуснинг 2015 йилдан буён кузатувчи мақомига эга бўлган ШҲТга аъзо бўлиш механизми ишга туширилди. Озарбайжон, Арманистон, Миср, Камбоджа, Қатар, Непал, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка мулоқот ҳамкорлари ҳисобланади.