Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур-Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўйиши мумкин

© Sputnik / Файед Эль-Гезири / Медиабанкка ўтишГорода мира. Куала-Лумпур
Города мира. Куала-Лумпур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
“Batik Air” Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасида ҳафтасига уч марта авиақатновларни амалга оширишни режалаштиримоқда.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Малайзиянинг “Batik Air” авиакомпанияси Куала-Лумпур ва Тошкент шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда “The New Straits Times” газетаси хабар берди, дея ёзади “Дунё” АА.
“Batik Air” (собиқ “Malindo Air”) лоукостер авиакомпаниясининг стратегик ривожланиш бўйича директори Чандран Рама Мути ушбу авиаташувчи Малайзия ва Ўзбекистон ўртасида ҳафтасига уч марта авиақатновлар амалга ошириш режалаштирилаётгани, биринчи рейс шу йилнинг ноябрь ёки декабрь ойларида бошланишини маълум қилган. Авиакомпания ҳозир парвозларни бошлаш учун рухсат берилишини кутмоқда.
“Тошкент Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри билан солиштирганда каттароқ бозор. Биз ҳали Тошкент халқаро аэропорти билан музокаралар олиб боряпмиз. Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистондаги энг йирик халқаро аэропорт бўлиб, 2019 йилда йўловчи ташиш ҳажми бўйича Марказий Осиё аэропортлари ичида учинчи ўринни эгаллаган”, - деган у.
Малайзиянинг “Malaysia Airlines” авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тиклаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0