Фарғонада Миллий гвардия ва тез ёрдам машиналари тўқнашди

© Главное управление охраны Национальной гвардии Республики УзбекистанВ Фергане столкнулись "скорая" и машина Нацгвардии.
В Фергане столкнулись скорая и машина Нацгвардии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида Қўриқлаш бошқармаси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ автомашинаси ва тез тиббий ёрдам машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бошқарма машинаси Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги тез тиббий ёрдам бўлимининг “Damas” автомашинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0