Туркия президентлигига номзодлар сайловда овоз берди — видео
15:20 28.05.2023 (янгиланди: 15:53 28.05.2023)
© Пресс-служба президента Турции / Медиабанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган после голосования на избирательном участке в ходе всеобщих выборов в Стамбуле. 14 мая в Турции выбирают 13-го президента и новый состав парламента.
© Пресс-служба президента Турции
/ Oбуна бўлиш
Кемал Қиличдорўғли ва Ражаб Тойиб Эрдоған президентлик сайловларида овоз берди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Туркия президентлигига номзодлар – Кемал Қиличдорўғли ва Ражаб Тойиб Эрдоған президентлик сайловларида овоз берди.
Мухолифат номзоди Анқаранинг Чанкая туманидаги Аргентина мактабидаги сайлов участкасига маҳаллий вақт билан соат 12:05 атрофида етиб келди. Амалдаги президент Истанбулнинг Ускудар туманидаги сайлов участкасига худди шу вақтда келган.
Эрдоған президентлик сайловининг биринчи босқичида 49,52 фоиз, унинг мухолифатдаги рақиби Қиличдорўғли 44,88 фоиз овоз олган.
Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 да бошланди, овоз бериш 17:00 гача давом этади.
Сайлов участкалари ёпилгач, овозларни санаш дарҳол бошланади.
Хорижда яшаётган Туркия фуқаролари учун овоз бериш 24 май куни якунланди. 73 мамлакатда жами 3,5 миллион сайловчи овоз берди.