Ўзбекистон бош консули “Россия – Марказий Осиё” ёшлар халқаро форумида иштирок этди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГорода России. Казань
Города России. Казань - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2023
Oбуна бўлиш
Фариддин Насриев “Россия – Марказий Осиё” ёшлар халқаро форуми иштирокчиларига муваффақият тилади.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Фариддин Насриев жорий йилнинг 25 май куни Қозон шаҳридаги Халқаро муносабатлар институтида ўтказилган “Россия – Марказий Осиё” ёшлар халқаро форумида иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Тадбирда Қозон федерал университети проректори Тимирхан Алишев, Москва Давлат Халқаро муносабатлар институти доценти Дмитрий Евставьев, Татаристон Республикаси Таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Поминов, Татаристон Республикаси Ёш дипломатлар академияси раиси Дилбар Содиқова ва бошқалар қатнашди.
Ўзбекистон бош консули ўз нутқида Марказий Осиё ва Россия давлатлари халқлари ўртасида тарихий ва дўстлик асосида асрлик муносабатлар бугунги ёшларнинг ҳар томонлама камол топишига мустаҳкам пойдевор эканлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, бугунги кунда Татаристон олий ўқув юртларида 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётгани, улар нафақат билим олишлари, балки яшаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда ўз устида ишлашлари учун барча шароитлар яратиб берилгани таъкидланди.
Фариддин Насриев сўзининг якунида “Россия – Марказий Осиё” ёшлар халқаро форуми иштирокчиларига муваффақият тилади.
Янгиликлар лентаси
0