https://sputniknews.uz/20230528/mirziyoev-erdogan-prezidentlik-saylovi-35439858.html
Мирзиёев Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклади
Мирзиёев Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади.
2023-05-28T22:47+0500
2023-05-28T22:47+0500
2023-05-28T22:47+0500
сиёсат
ўзбекистон
туркия
шавкат мирзиёев
режеп таййип эрдоған
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005122_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_f809e5ef7eb1cf0dd84c779edb31522b.jpg
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади. Бу ҳақда Мирзиёевнинг матбуот хизмати хабар берди.Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005122_15:0:1151:852_1920x0_80_0_0_b6411cebe131e8d0af90205f622e99c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев эрдоған
Мирзиёев Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклади
Мирзиёев Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади. Бу ҳақда Мирзиёевнинг матбуот хизмати
хабар берди. Сайловнинг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.
Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.